1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Ёлғончи, хатокорларни пешонасидан тутамиз

14:55 / 11.12.2023 3193 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:
«Йўқ! Агар қайтмаса, пешона сочидан шиддат-ла тутамиз! Ёлғончи, хатокор пешона сочидан!» (Алақ сураси, 15-16-оятлар).

Қуръони Каримнинг ушбу ояти жуда ажойиб ҳақиқатни ўз ичига олади. Оятда ёлғончи тоифаларни жазолаш учун уларнинг пешонасидан ушланиши ҳақидаги башорат кўпчилик тиббиёт соҳасидаги олимларининг қизиқишига сабаб бўлди. Аллоҳ таоло шунчаки, уларни ушлаймиз деса ҳам бўлар эди, аммо «пешонасидан тутамиз» дея, бош қисмининг маълум бир соҳасига урғу беряпти. Сўнгги йилларда олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, бош мия катта яримшарларининг пешона қисмида умумий асаб тизимининг маълум фаолиятини бошқарадиган ҳудуд мавжуд. Қуръонда 1400 йил муқаддам берилган миянинг бу қисми ва унинг функциялари ҳақидаги маълумотлар фақат сўнгги 60 йил ичида кашф этилган, ўрганилган ва мантиқий изоҳ олган.


Миянинг олдинги фронтал, яъни пешона қисмининг функцияларини ўрганиш натижасида олинган маълумотлар «Анатомия ва физиология асослари» илмий ишида қуйидагича тасвирланган:


«Ҳар қандай кўринишдаги ҳаракатлар учун мотивация, ишларни оқилона режалаштириш, шунингдек, уларни амалга ошириш, ўйлаш, ният, орзу қилиш каби ҳислар миянинг олдинги фронтал қисмида пайдо бўлади. Бу соҳа мия ярим шарларининг ассоциатив қисмидир...».


Китобда қуйидаги тушунтиришлар ҳам мавжуд:
«Бошнинг олдинги фронтал қисми ҳаракат функциялари билан бир қаторда, инсондаги тажовуз, итоатсизлик, қасддан қилинадиган хатолар, ёлғон ўй ва фикрларнинг ҳам функционал марказидир. Соддароқ қилиб айтадиган бўлсак, инсондаги ёмон хулқнинг илдиз отиб ривожланадиган ўрни бош мия яримшарларининг пешона бўлимидир...».


Юқоридаги хулосалардан кўриниб турибдики, миянинг олдинги пешона қисми ҳар қандай турдаги қасддан қилинадиган ҳаракатларни режалаштириш, рағбатлантириш ва бошлаш учун жавобгардир. Миянинг пешона бўлими яхши ёки ёмон бўлсин онгли равишда яраладиган ёлғоннинг ҳам марказий нуқтаси ҳисобланади.


Кўриб турганингиздек, «Алақа» сурасида келтирилган «алдамчи, гуноҳкор» ибораси маъно жиҳатдан юқоридаги таърифга жуда яқин. Миянинг пешона бўлими айнан ёлғон ва гуноҳ ишларга жавобгар соҳа бўлгани учун ҳам, Аллоҳ таоло ёлғончиларни шу хатокор пешонасидан ушлаб азобланишини билдиряпти. 


Араб саҳросида улғайган, ўқишни ҳам ёзишни ҳам билмаган Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам, бугун ўнлаб олимлар ва энг замонавий ускуналар ёрдамида аниқлаган кашфиётларнинг хабарини 1400 йил олдин ҳеч қандай хатосиз айтишлари шунчаки тасодиф ёки тахмин бўлиши мумкинми? Кўриниб турибдики, биз учун унчалик ҳам аҳамиятли бўлмаган оддий бир кашфиёт Қуръони Карим чиндан ҳам Аллоҳ таоло томонидан нозил қилинган илоҳий китоб эканлигининг очиқ ойдин далилидир.

Инглиз тилидан Аслиддин Жалолов таржимаси

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 30 ноябрь 03-07/9089-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
1. Пашша тўрт томонга ҳам вертикал ҳолатда уча олади, тепа, пастга учаётганда у секунднинг ўндан бири 101 вақтида учиш ҳолатини ўзгартира олади. Бу нарса унга давоми...

9049 11:00 / 29.11.2021
Ҳар биримизнинг танамиз, унинг тузилиши, ишлаши Аллоҳ азза ва жалланинг азаматига, қудратига далолат қиладиган оят, белгилардандир. Ҳар бир инсоннинг танаси ўзи давоми...

3262 11:00 / 24.07.2020
Кўпгина тадқиқотлар кун давомида ҳар куни қисқа ухлаш муҳимлигини тасдиқлайди. Бу мияни фаоллаштиради ва инсон саломатлигига фойда келтиради. Уйқу ndash давоми...

2616 11:18 / 28.08.2024
Расмда квазарнинг тахминий сурати акс этган. Квазар ndash галактика ядросида пайдо бўладиган, кучли радионурланишга эга бўлган, коинотдаги энг ёрқин давоми...

2873 12:23 / 20.12.2023
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021