1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсир

Қуръони Карим охират саодатига бошловчи энг тўғри ҳидоятдир

19:00 / 26.12.2023 1719 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:

ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ

«Албатта, бу Қуръон энг тўғри йўлга ҳидоят қилур ва солиҳ амалларни қилувчи мўминларга хушхабарини берурки, албатта, ўшаларга улуғ ажр бордир» (Исро сураси, 9-оят).

Аллоҳ таоло Ўзининг сўнгги илоҳий таълимотларини қамраб олган Китобини – Қуръони Каримни қиёмат кунигача инсониятни икки дунё саодатига элтиш учун, энг тўғри йўлга ҳидоят қилиш учун нозил этди.

«Албатта, бу Қуръон энг тўғри йўлга ҳидоят қилур».

Қуръон ҳамма замон ва макондаги инсонларни ҳам бу дунё, ҳам у дунё саодатига ҳидоят қилади. Инсон ҳаётининг ҳамма соҳаларида уни энг тўғри йўлга йўллайди. Қуръони Карим ҳидояти ақийда, эътиқод, маънавият, қадрият, руҳоният, мафкура бобидаги энг тўғри ҳидоятдир.

Қуръони Карим инсоннинг ўзига, Роббига, бошқа инсонларга ва уни ўраб турган турли махлуқотларга нисбатан алоқаси қандай бўлишининг энг тўғри йўлини кўрсатади.

Қуръони Карим инсоннинг бу дунёдаги ахлоқий, иқтисодий, ижтимоий, оилавий ва сиёсий ҳаётини энг тўғри йўлга бошлайди.

Қуръони Карим ҳидояти ҳаммани охират саодатига бошловчи энг тўғри ҳидоятдир.

Қуръони Каримдан ўзга тўғри йўлга ҳидоят қилувчи ҳеч бир китоб, мафкура, тузум ва дастур йўқдир. Фақат Қуръони Каримгина энг тўғри йўлга ҳидоят қила олади. Чунки борлиқни яратган Зот ҳам, борлиқда инсонни Ўзининг халифаси қилиб яратган Зот ҳам Аллоҳдир. Борлиқ Аллоҳнинг махлуқи, инсон Аллоҳнинг бандаси, Қуръон эса Аллоҳнинг дастури. Аллоҳ Ўзи яратган бандасини Ўзи яратган борлиқда Ўзи нозил этган Китобига амал қилиб яшасагина, икки дунё саодатига эриштиради. Аллоҳ яратган борлиқда Аллоҳ яратган инсон Аллоҳ нозил қилган Қуръондан ўзга энг тўғри йўлга ҳидоят қилувчи нарсани икки дунёда ҳам топа олмайди. Шу билан бирга, Қуръони Карим

«...ва солиҳ амалларни қилувчи мўминларга хушхабарини берурки, албатта, ўшаларга улуғ ажр бордир».

Демак, фақат мўмин бўлишнинг ўзи кифоя қилмайди, яхши амаллар ҳам бўлиши керак. Шунингдек, яхши амалларнинг ўзи ҳам кифоя қилмайди, иймон бўлиши керак. Бу умумий қоида. Иймонсиз яхши амал ва яхши амалсиз иймон бўлмайди.

«Тафсири Ҳилол» китоби асосида тайёрланди

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади .Роббинг осмонлару ердаги кимсаларни яхши билувчидир. Батаҳқиқ, баъзи набийларни баъзиларидан афзал давоми...

1514 19:00 / 07.05.2024
.Эй иймон келтирганлар Касб қилган нарсаларингизнинг покизаларидан ва Биз сизларга ердан чиқариб берган нарсалардан нафақа қилинглар. Нафақа қилганингизда давоми...

3044 16:08 / 31.05.2020
Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади Намозларни ва ўрта намозни муҳофаза этинг. Ва Аллоҳ учун чин дилдан, қўрқув ила қоим бўлинг. Бақара сураси, давоми...

4043 12:00 / 08.03.2020
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади Аллоҳ башар учун китобни, ҳукмни ва нубувватни берганидан сўнг у одамларга .Аллоҳни қўйиб, менга давоми...

2956 19:50 / 26.10.2021
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021