1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Тарихий воқеа: юртимизда «Ижоза» бериш бошланди

20:49 / 27.12.2023 2914 pdf Ўқиш режими + -

Шу йилнинг 27 декабрь куни пойтахтимиздаги “Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф” мажмуасида мамлакатимиздаги масжидларда фаолият юритаётган бир гуруҳ имом-домлаларга Қуръони Карим қироати бўйича «Ижоза» бериш маросими бўлиб ўтди. «Ижоза» арабча сўз бўлиб, «рухсат бериш» маъносини англатади. Яъни, Қуръони карим устозининг ўз шогирдига Қуръони каримни ўқиш учун изн беришидир.

Таъкидлаш керакки, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ташаббуслари билан «Қуръон ва тажвидни ўргатиш» бўлими мудири, ўн хил қироат соҳиби шайх Алижон қори Файзулла Маҳдум ўғли томонидан имом-хатиблар қироатини тажвид қоидаларига мос бўлишини таъминлаш борасида тизимли машғулотлар олиб борилди.

Файзли тадбирда Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари сўзга чиқиб, бугун диёримизда улкан тарихий воқеа, халқимиз, айниқса, аҳли илмлар йиллар давомида интиқиб кутган орзулари амалга ошаётгани, яъни, имом-домлаларимиз Қуръони Карим қироати бўйича «Ижоза» олиш бахтига муяссар бўлаётганларини мамнуният билан қайд этдилар. Ҳозирги кунда ушбу амалиёт Марказий Осиё давлатлари орасида фақатгина юртимизда жорий қилингани билан янада аҳамиятли экани, шу боисдан ҳам қўшни давлатлар бу борада ҳавас қилаётганларини таъкидладилар.

Қуръони Каримни Жаброил алайҳиссалом Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ўргатганлар. У зот саҳобаларга, саҳобалар тобеинларга ўргатиб, бизгача етиб келган. Мана шундай Қуръони Карим силсиласи давом этиши  юртимизга қут-барака ва элимизга фаровонлик олиб келади.

Албатта, мамлакатимизда Ижоза бериш амалиёти жорий этилаётгани диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларнинг тарихий самараларидан биридир. Эндиликда аҳли илмлар Қуръони Карим юзасидан Ижоза олиш учун турли мусулмон ёки араб давлатларига боришга зарурат бўлмайди.

"Вақф" хайрия жамоат фонди томонидан Шайх Алижон қори Файзулла Махдум ўғли бошчилигидаги устозларнинг ҳар бирига 5 000 000 сўмдан рағбатлантириш маблағлари тақдим этилди.

Тадбирда машҳур қорилар томонидан эътироф этилган мазмун ва белгиланган шартларга мувофиқ тайёрланган Ижоза ёрлиқлари бир гуруҳ имом-домлаларга тақдим этилди.

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
2020 йил 7 январь куни Саудия Арабистонининг Макка шаҳрида Бутун дунё Ислом уюшмаси Олий кенгашининг 44давра йиғилиши бошланди. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита давоми...

3724 12:00 / 08.01.2020
Мисрлик машҳур қори шайх Абдул Алим Фасад вафотининг бир йиллиги муносабати билан хотирланди.АльШурук хабар беришича, 2021 йил 16 январь куни Мисрнинг Кафр шайх давоми...

1475 16:28 / 17.01.2022
Индонезиянинг Дин вазирлиги Саудия Арабистони ҳукуматидан 100 тонна хурмо ва 10 минг нусхада Қуръони Каримни қабул қилиб олди. Бу ҳақда кompas манбаси хабар давоми...

2338 11:00 / 23.03.2021
Нуфузли тадбир доирасида Ислом ҳамкорлик ташкилоти бош котиби ўринбосари Тариқ Али Бахит, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Зайниддин домла давоми...

1165 12:39 / 28.06.2024
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021