1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Тошкeнт ислом институти Москва шаҳридаги Имом Бухорий номидаги мусулмонлар маҳаллий диний ташкилоти билан мeморандум имзолади

18:24 / 16.01.2024 1949 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбeкистон мусулмонлари идораси Имом Бухорий номидаги Тошкeнт ислом институти ва Россия фeдeрацияси Москва шаҳар Имом Бухорий номидаги мусулмонлар маҳаллий диний ташкилоти ўртасида Англашув мeморандуми имзоланди. Бу ҳақда Тошкент ислом институти матбуот хизмати хабар берди.

Меморандумдан кўзланган асосий мақсади икки муассаса ўртасидаги халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, таълим соҳасида алоқаларни мустаҳкамлашдан иборат.


Томонлар ўртасидаги ҳамкорлик қуйидаги фаолият йўналишларини ривожлантиришга қаратилган:
таълим соҳасида илмий ва маънавий-маърифий йўналашларда ҳамкорликни амалга ошириш;
ўқитувчилар, илмий ходимлар ва талабаларни малакасини ошириш, ўқув-илмий фаолиятини такомиллаштириш мақсадида, ўқитучилар стажировкасини ташкил этиш;
биргаликда илмий тадқиқотлар олиб бориш, таълим соҳасида фундаментал ва амалий илмий тадқиқотлар олиб бориш, инновацион фаолиятни биргаликда амалга ошириш;
халқаро ўқув, илмий ва илмий-техникавий лойиҳалар, конгресслар, симпозиумлар, конференциялар, семинарларни ташкил этиш, шунингдек, ўқув ва илмий адабиётлар алмашинувини йўлга қўйиш.


ТИИ Матбуот хизмати

 

 

 

Мавзуга оид мақолалар
Бугунги кунда сунъий интеллект тизимлари кўп, бироқ уларнинг аксарияти умумий мантиққа таянади Ўзбекистонда миллий қадриятларга асосланган, савол ва давоми...

1732 11:51 / 24.12.2025
Президент Шавкат Мирзиёев .Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида,ги қарорни имзолади. Қарорга кўра, 2024 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 16 июн ndash давоми...

2274 10:44 / 11.06.2024
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов бошчилигидаги делегация аъзолари Буюк Британияда бўлиб, маърифий жабҳалардаги давоми...

1332 22:08 / 03.12.2024
Бугун, 25 ноябрь куни пойтахтимиздаги .InterContinental, меҳмонхонасида .Мотуридийлик ва ҳозирги замон, мавзуида туркий давлатлар уламолари биринчи форуми бўлиб ўтди. Унда давоми...

1363 21:00 / 25.11.2023
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021