1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тарих

Қуддуси шариф фатҳидан кейин...

18:56 / 15.02.2024 2475 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Меърож ҳодисаси Ислом аҳли учун улкан аҳамият касб этади. Зеро, бу тунда Пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам пайғамбарларга намоз ўқиб берганлар. У зот улул азм (сабот-матонатли) пайғамбарларга – Нуҳ, Иброҳим, Мусо ва Ийсо алайҳиссаломларга имом бўлганлар».


Бироқ VII асрнинг бошида Қуддуси шариф ҳам, Дамашқ ҳам византияликларнинг қўл остида эди. Қуддуси шариф насронийлар учун ҳам муқаддас шаҳар ҳисобланиб, унинг асосий қадамжоси Муқаддас мақбара ибодатхонаси эди.


Дамашқ фатҳидан атиги уч йил ўтгач, 637 йилда мусулмон қўшинлари Қуддуси шариф остонасига келиб тўхтади. Византия қўшинлари Дамашқдан чиқиб кетгани учун шаҳар аҳли ҳеч қаердан ёрдам кута олмас эди. Қуддуси шариф тўрт ой қамал қилинди, бироқ шаҳар ҳокими патриарх Софроний шаҳарнинг тақдири ҳал бўлганини тушуниб, таслим бўлишга қарор қилди.


Софроний жуда қалтис йўл тутган эди – шаҳар насронийлар учун муқаддас эди, уни ўзи учун ҳам муқаддас деб билган бошқа куч ишғол қилса, шаҳарнинг қисмати не кечади?


Халифа Умар ибн Хаттоб патриархнинг таклифига биноан Муқаддас мақбара ибодатхонасига ташриф буюриб, уни кўздан кечирди. Шу пайт мусулмонларнинг намоз вақти кириб қолди. Патриарх унга шу ерда, черковнинг ичида намоз ўқиб олишни таклиф қилди, бироқ кутилмаганда халифа таклифни рад қилди. У ҳайратда қолган патриархга бунинг сабабини шундай тушунтирди: «Келгусида мусулмонлар «Бу ерда халифа Умар намоз ўқиган», деб уни эгаллаб олишлари ва черковни масжид қилиб олишлари мумкин».


Ушбу эҳромнинг насронийлар учун нечоғлик азизлигини билган мусулмонлар раҳбари халифа Умар намоз ўқиш учун бошқа жой топишга қарор қилди. У намозни Муқаддас мақбара ибодатхонасидан бир неча метр нарида ўқиди. Ҳақиқатдан ҳам, кейинчалик бу ер катта масжидга айланиб унинг номи билан аталди.


Мусулмонлар ўзлари учун энг муқаддас шаҳарлардан бирини фатҳ қилган эдилар. Бинобарин, улар Жаброил фаришта Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни тунда олиб келган жойни ҳар қанча эҳтиром қилсалар, арзирди. Ҳозир бу ерда мусулмонларнинг энг қадимий меъморий обидаларидан бири – «Қуббатус сахра» масжиди жойлашган.


«Мусулмонлар «Қуббатус сахра» масжидига келишса, аввало Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига эргашиб икки ракъат намоз ўқийдилар. Бу Ислом таълимотида жуда муҳим аҳамият касб этади».


Қуддуси шариф фатҳидан кейин ҳам насронийларга ўз черковларини сақлаб қолишга рухсат берилди. Румликлар ва византияликлар даврида шаҳардан ҳайдаб чиқарилган яҳудийларга қайтишга рухсат берилди. Диний бағрикенглик Ислом таълимотининг асосларидан бири эди. Ислом салтанатининг келгуси муваффақиятини ана шу буюк фазилат белгилаб берди. Янги мусулмон давлатга фуқаро бўлиб, унинг ҳимояси остига кириш учун ғайридинлар – насроний ва яҳудийлар жон солиғи, яъни жизя тўлашлари кифоя эди...»

«Ислом тарихи» биринчи жузи асосида тайёрланди

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 14 мартдаги 03-07/1733-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бу галги қаҳрамонимиз Рим марказини истило қилган Муҳаммад Фотиҳ ҳақида бўлади.Тахминан, бундан саккиз аср муқаддам, мусулмон армиясининг қўмондони Язид ибн давоми...

3529 16:12 / 05.04.2021
Аллоҳ таоло одамлар орасига нима учун пайғамбарлар юборганининг ҳикматини ва уларнинг вазифаларини баён қилиб, Бақара сурасида қуйидагиларни айтади.Одамлар бир давоми...

4312 14:00 / 31.07.2019
Бу ҳолат ҳақида имом Ибн Жарир Табарий Саъид ибн Жубайр розияллоҳу анҳудан қуйидаги ривоятни келтирадилар.Мусо алайҳиссалом фиръавннинг ҳузурига келиб, .Бану давоми...

3562 18:00 / 19.05.2019
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг олдларига бордилар ва икковлари биргаликда йўлга чиқишди.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи давоми...

2900 11:00 / 14.06.2020
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021