1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Муфтий ҳазратлари Қатар элчисини қабул қилдилар

21:17 / 19.02.2024 1613 pdf Ўқиш режими + -

Бугун, 19 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Қатар давлатининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ҳасан бин Ҳамза Ҳошим жанобларини қабул қилдилар.

Муфтий ҳазратлари Ўзбекистон ва Қатар давлатлари алоқалари охирги йилларда ривожланаётгани, Тошкент ва Доҳа шаҳарларида элчихоналарнинг очилиши кўп томонлама муносабатларни мустаҳкамлашга ҳисса қўшаётгани, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қатар давлатидаги диний-маърифий йўналишдаги ташкилотлар, жумладан, Халқаро мусулмон уламолари кенгаши билан ҳамкорлик йўлга қўйилганини таъкидладилар.

Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари кейинги йилларда юртимизда барча йўналишлар қатори диний-маърифий соҳада ҳам катта ижобий ўзгаришлар бўлаётгани, жумладан, Марказий Осиёда ягона бўлган Фатво маркази иш бошлагани, масжид-мадрасалар очилаётгани, фуқароларга Қуръони карим ва тажвидни ўргатиш курслари фаолияти йўлга қўйилганини алоҳида қайд этдилар. 

Ҳасан бин Ҳамза Ҳошим жаноблари самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, икки давлат ўртасидаги алоқалар жадал суръатда тараққий этаётгани, ўтган 6 ойда давлат раҳбарлари 2 марта учрашгани, 30 та олий даражадаги ҳужжатлар имзоланганини билдирди. Келгусида Қатарнинг Вақф ва ислом ишлари ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилиши ҳар икки томон учун ҳам фойдали бўлишини маълум қилди. 

Элчи жаноблари Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларини ўзларига қулай вақтда Қатар давлатига ташриф буюришларига таклиф этиб, ушбу мамлакатдаги диний-маърифий соҳа йўналишидаги ташкилотлар билан яқиндан ҳамкорлик ўрнатиш ҳар жиҳатдан манфаатли бўлишига ишонч билдирди.

Учрашув дўстони ва самимий руҳда ўтди.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 31 август куни эрта тонгда Шаҳидлар хотираси хиёбонига ташриф буюриб, қатағон қурбонларини ёд этиш маросимида давоми...

3328 12:06 / 31.08.2019
Уламоларимизнинг жанубий вилоятга ташрифлари давом этмоқда.Тошкент шаҳар Чилонзор тумани бош имомхатиби Эргашали домла Рустамов Бойсун туманидаги Авлодrdquo, давоми...

2242 23:33 / 30.07.2021
Жорий йилнинг 20 август куни Сурхондарё вилояти Адлия бошқармаси .Варроқ Термизий, масжидини расмий рўйхатдан ўтказиб, ушбу гувоҳномани масжид ходимларига давоми...

2290 09:30 / 22.08.2020
Шу йил 24 июнь куни Макка шаҳрида Ўзбекистон, Қозоғистон, Туркия ва Қирғизистон уламолари мулоқот қилдилар. Қозоғистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан ташкил давоми...

1450 19:54 / 25.06.2023
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021