1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Сайёрамиз керакли нарсалар билан таъминлаб қўйилган

09:14 / 23.02.2024 2801 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Олимлар фалон сайёрада сув борлигини аниқладилар», деган гапларни эшитиб қоламиз. Гўё сув бор дейиш орқали яшаса бўлади демоқчи бўлишади шекилли.


Биз бу сайёрада фақат сув борлиги сабабидан яшамаяпмиз. 
Аввало Еримизнинг ҳажми. Агар Ер шари ҳозирги ҳажмидан каттароқ ёки кичикроқ бўлганида, Ерда ҳаёт бўлмасди.


Унинг ўқи 23,5 даража бурчак остида эканлиги. Ҳа, бундан кўп ҳам, оз ҳам эмас, айнан 23,5 даража.


Шунингдек, Ер ўз ўқи атрофида 24 соат давомида бир марта айланиб чиқади. 10 соат ёки 15 соат эмас, айнан 24 соат давомида. Агар Ер ўз ўқи атрофида 10 ёки 15 соат мобайнида айланиб чиққанида биз бу ерда яшамаган бўлардик.


Шунингдек, биз Қуёшдан муайян масофада жойлашганмиз. Агар Қуёшга бироз яқинроқ ёки бироз узоқроқ жойлашганимизда биз бу ерда яшамаётган бўлардик.


Бундан ташқари сайёрамизни ҳаво қобиғи бўлмиш атмосфера ўраб туради.
Еримизни озон қатлами ўраб туради. Бу қатлам Қуёшдан келадиган турли зарарли радиацияларни, шу жумладан, ультрабинафша нурларининг ортиқча қисмини тутиб қолади.


Шунингдек, Ернинг магнит тасмаси бор. У белбоғ Қуёшдаги портлашлар, чақнашлар натижасида Ерга етиб келадиган ўта зарарли радиацияларни ушлаб қолиб, Ерга ўтказмайди.


Шу билан бирга атмосферамизда карбонат ангидрид гази бор. Бу газнинг атмосферадаги миқдори 0.04%ни ташкил этади. Аслида бу миқдор ҳеч нарсани ҳал қилмайди. Аммо шу миқдор сабабли Ер сайёрасининг ўртача ҳарорати 14 даражани ташкил этади. Лекин агар ҳаво қобиғимизда шу миқдорда карбонат ангидрид бўлмаса эди Ер сайёрамиздаги ўртача ҳарорат 19 даражага тушиб кетарди. Бу музлаткичнинг музхонасидаги ҳарорат бўлиб, ҳамма нарса музлаб қоларди.


Шундай қилиб, сайёрамиз бизнинг яшашимиз учун ҳар тарафлама мос қилиб яратилган, керакли нарсалар билан таъминлаб қўйилган.


Аллоҳ таолонинг Ўзи Ерни биз бандаларнинг яшашимиз учун мослаб, қулай қилиб яратган.
Ер сайёраси ва унда ҳаёт мавжуд бўлиши билан боғлиқ ушбу ҳақиқатлар одамни тафаккурга ва ибрат олишга ундайди.

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024 йил 25 январь 03-07/400-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

 

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
268. 282. Жаририйдан ривоят қилинади.Ким мўминни оч ҳолда учратиб, унга таом бериб тўйдирса ва сув бериб чанқоғини қондирса, албатта жаннат эшикларининг биридан давоми...

5790 11:00 / 03.07.2021
XVI асрда Англияда одамларнинг кўпчилиги июн ойида уйланар оила қурар эдилар. Чунки у вақтда одамлар йилда бир ҳаммом қилиб чўмилишар, асосан май ойига тўғри давоми...

2613 15:38 / 28.04.2025
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга Макка торлик қилиб қолди. У зотни ҳимоя қилиб, ғамхўрлик қилиб турган амакилари Абу Толиб вафот қилди. Расулуллоҳ давоми...

3326 16:40 / 31.01.2022
2016 йилнинг май ойида MBC телеканалида жаҳонга машҳур жанг санъати устаси ЖанКлод Ван Дамм билан .Соғлом овқатланиш, мавзусида суҳбат бўлиб ўтди. Ван Дамм ушбу давоми...

2243 15:47 / 20.10.2022
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021