1447 йил 5 зулқаъда | 2026 йил 22 апрель, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Ислом ва иймон ифлосликнинг ҳар қандай кўринишини қабул қилмайди

09:08 / 27.02.2024 2222 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ طَارِقِ بْنِ سُوَيْدٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ: أَنَّهُ سَأَلَ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَنِ الْخَمْرِ فَنَهَاهُ، ثُمَّ سَأَلَهُ فَنَهَاهُ، فَقَالَ لَهُ: يَا نَبِيَّ اللهِ إِنَّهَا دَوَاءٌ، قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: لَا، وَلَكِنَّهَا دَاءٌ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ وَمُسْلِمٌ.

Ториқ ибн Сувайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«У киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан хамр ҳақида сўраганида у зот наҳий қилдилар. Сўнгра у яна сўради. Бас, у зот яна наҳий қилдилар. 
«Эй Аллоҳнинг Расули! У даводир», деди у.
«Йўқ! Аксинча, у дарддир!» дедилар у зот».
Абу Довуд, Термизий ва Муслим ривоят қилганлар.


Шарҳ: Ушбу ривоятда васф қилинган ҳукмдан бир минг беш юз йил муддат ўтганидан кейин инсоният маст қилувчи нарсалар ҳақиқатда ҳам дард эканлигини илмий равишда тушуниб етди.


Баъзи бир тушунмаган кишилар «Дорилик учун озгина ичса бўлар экан», деган гапни кўтариб юришади. Ушбу ҳадиси шариф уларнинг зиддигадир. Маълум бўлишича, хамрнинг барча тури: ичиладигани ҳам, чекиладигани ҳам, ҳидланадигани ҳам, игна билан қабул қилинадигани ҳам оздан бошланиб, кўпга ўтар экан. Даво учун, деб оздан бошлашда  дардга учраш хавфи бўлганлиги учун Исломда бу нарса тамоман ҳаром қилинган. Уни дори учун озгина ишлатиш ҳам мумкин эмас.

وَسَأَلَ طَبِيبٌ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَنْ ضِفْدَعٍ يَجْعَلُهَا فِي دَوَاءٍ، فَنَهَاهُ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَنْ قَتْلِهَا. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ.

«Бир табиб Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан бақани дорига қўшиш ҳақида сўради. Бас, у зот уни ўлдиришдан наҳий қилдилар».
Абу Довуд ва Насаий ривоят қилганлар.


Шарҳ: Бу «Бақани дори учун ишлатиб бўлмайди», деганидир. Чунки уни ўлдирмай туриб, дорига қўшиб бўлмайди. Ўлдиришга рухсат берилмагани эса дорига қўшишга ҳам рухсат берилмаганидир. Чунки бақа ифлос ва нажас нарсадир. Шунинг учун у ҳаром қилинган. Шариат ҳаром қилган нарса зарарли бўлади. Демак, у фойда берувчи дори бўла олмайди.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: نَهَى النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَنِ الدَّوَاءِ الْخَبِيثِ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ифлос доридан наҳий қилдилар».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.


Шарҳ: Исломнинг шиори – поклик. Иймоннинг асли – поклик. Шунинг учун Ислом ва иймон ифлосликнинг ҳар қандай кўринишини қабул қилмайди. Ҳар қандай ифлосликни йўқ қилиш учун барча имконларни ишга солиб, курашади. Ифлос нарса ҳеч қачон фойдали ҳам, шифоли ҳам бўла олмайди.

عَنْ أَبِي الدَّرْدَاءِ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِنَّ اللهَ أَنْزَلَ الدَّاءَ وَالدَّوَاءَ، وَجَعَلَ لِكُلِّ دَاءٍ دَوَاءً، فَتَدَاوَوْا وَلَا تَدَاوَوْا بِحَرَامٍ.

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, Аллоҳ дардни ва давони туширган. Ва ҳар бир дардга даво қилиб қўйган. Бас, даволанинглар. Фақат ҳаром ила даволанманглар», дедилар».


Шарҳ: Демак, номи ҳаром нарса борки, даво бўлиши мумкин эмас экан. Шунинг учун мусулмон одам таоми ҳалол бўлишини талаб қилганидек, дориси ҳалол бўлишини ҳам талаб қилиши лозим.


Шу ерда спирт, банж каби нарсалар ҳақида савол пайдо бўлади. Бу борада шуни айтиб ўтиш керакки, бу ва бунга ўхшаш нарсалар аслида даво учун аталган нарсалардир. Фақат табиати бузуқ кишиларгина уларни маст қилувчи модда сифатида ишлатишни ўйлаб чиқарганлар ва истеъмол қиладилар. Шунинг учун бу каби асли тиббий бўлган нарсалардан, гарчи уларда маст қилиш қобилияти бўлса ҳам, табиблар тиббий қоидалар асосида ишлатганда фойдаланса бўлаверади. Балки лозим бўлади.


«Ҳадис ва Ҳаёт» силсиласининг
«Тиб ва дам» китоби асосида тайёрланди

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Имом Тобароний, Ҳоким ва Байҳақийлар ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам .Қайси бир қавм закотни бермаса, албатта, Аллоҳ уларни давоми...

1513 11:22 / 27.11.2024
Батаҳқиқ, мўминлар зафар топдилар.Ушбу оят ила Аллоҳ таоло мўминларнинг зафар топишларига очиқойдин, таъкидланган ваъда бермоқда. Суранинг аввалида .Батаҳқиқ, ndash давоми...

6861 14:38 / 15.03.2018
Илмни бировлар билан тортишиш, уларни мот қилиш учун ўрганмоқчи бўлган инсон ниятини тезда янгилаб олиши лозим. Аллоҳ таоло бу ҳақда Қуръони Каримда шундай давоми...

2511 19:00 / 09.12.2021
Аллоҳ сиздан енгиллатмоқни ирода қиладир. Ва инсон заиф яратилгандир.Инсонни Аллоҳ таолонинг Ўзи яратган. У Зот Ўз бандасининг хусусиятларини яхши билади. Шунинг давоми...

5189 17:52 / 07.11.2017
Аудиолар

232708 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151234 14:35 / 11.08.2021