1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Hilol Nashr» нашриётига саёҳат

13:43 / 02.03.2024 1490 pdf Ўқиш режими + -

Бугун, 2 март куни «Hilol Nashr» матбаа-нашриётининг босмахонасига Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, «Шарқ» маҳалла фуқароларининг бир қатор фаоллари ҳамда 281-мактаб ўқувчилари ташриф буюришди.

Ушбу маърифий саёҳат Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, «Шарқ» маҳалла фуқаролари йиғини раиси ҳамда «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жомеъ масжиди имом-хатиби, устоз Исмоил домла Муҳаммад Содиқ ташаббуслари билан ташкил этилди.

Босмахонага ташриф буюрган барча меҳмонларни нашриёт раҳбари Исмоил домла Муҳаммад Содиқ мамнуният билан кутиб олдилар.

Дарҳақиқат, кўпгина китобларни варақлар эканмиз ҳамма китобларда бир умумийлик бор: муаллиф ёки таржимон, нашриёт номи, муҳаррирлар жамоаси, саҳифаловчи ва мусаҳҳиҳ кимлиги деярли барида ёзиб қўйилган бўлади. Лекин маҳсулот тайёр ҳолга келгунича унга фақат тўрт-беш кишининг меҳнати сингмайди. Улар «фронт орти» – босмахоналарда исми китобнинг бирор ерида ёзилмайдиган бир неча инсоннинг қўлидан, туганмас жараёнлардан ўтади.

Худди шундай ҳолатни ташриф буюрган меҳмонлар фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳматуллоҳи алайҳ ҳазратлари асос солган нашриётнинг иш жараёнида гувоҳи бўлдилар ҳамда китобларнинг чоп этилишини яқиндан кузатиб бордилар. Хусусан, меҳмонлар бу ердаги диний-маърифий, адабий-бадиий асарлар билан танишиш асносида «Қуръони Карим ва ўзбек тилидаги маънолар таржимаси», «Тафсири Ҳилол», «Олтин силсила» асарлари ҳамда бошқа китобларни кўздан кечирдилар. Ташриф жараёнида Исмоилжон домла меҳмонларга фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг ибратли ҳаёт йўллари ҳақида маълумотлар бериб ўтдилар.

Меҳмонларнинг ташрифидан кўзланган асосий мақсад халқимизни, хусусан, ёшларнинг вақтини мазмунли ўтказиш, уларни китоб ўқишга тарғиб қилиш ҳамда китобларнинг қандай тайёрланиши борасида маълумотлар беришдан иборат бўлди.
















Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мамлакатимиздаги масжидларда кузқиш мавсумига тайёргарлик ишлари ниҳоясига етмоқда. Мавсумни беталафот ўтказиш мақсадида коммунал соҳага дахлдор давоми...

705 17:29 / 06.10.2025
Бугун, 22 июнь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Тошкент шаҳри Шайхонтаҳур тумани Эшон Бобохонrdquo жоме масжидининг давоми...

4101 16:43 / 22.06.2019
Иорданиялик даун синдромига чалинган 26 ёшли Раван Дивейк 7 йиллик саъйҳаракатлардан сўнг Қуръони Каримни тўлиқ ёд олиб, Қуръон ҳофизасига айланди. Дивейканинг давоми...

2671 09:00 / 13.06.2021
Шаржада ташкил этилган ботаника боғида Қуръон ва суннатда номлари зикр қилинган 50 хилдаги ўсимликлар етиштирилмоқда. Бу ҳақда Golf News ахборот манбаси хабар давоми...

3111 10:10 / 24.04.2019
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021