1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Ҳилол-Нашр» Истанбулда ўтаётган халқаро ноширлар дастурида иштирок этмоқда

09:22 / 07.03.2024 1244 pdf Ўқиш режими + -

«Ҳилол Нашр» нашриёти Истанбул шаҳрида ўтказилаётган 9-халқаро Истанбул ноширлар ҳамкорлик дастурида иштирок этмоқда. Дастурга дунёнинг 93 мамлакатидан 290 дан ортиқ нашриёт уйлари ва китобларни бошқа тилларда нашр қилиш ҳуқуқини сотувчи агентликлар вакиллари иштирок этмоқда.

Дастурда бутун дунёдан келган ноширлар ташкилотчилар томонидан яратилган платформа орқали олдиндан учрашувлар белгилаб олиб, дастур давомида юзма-юз ёки oнлайн шаклда учрашиб ўзаро келишувлар қилишади. Платформада барча иштирокчи нашриётлар ва агентликлар ҳақида маълумотлар бор — уларнинг каталоглари, сайтлари, чиқарадиган китоблари, йўналишлари ва бошқалар.

Ноширлар бу дастур орқали ўзлари нашр қилаётган китобларни таржима қилиб бошқа тилларда нашр қилиш ҳуқуқини сотишади ёки бошқалардан сотиб олишади. Бошқача айтганда, дастур орқали дунёнинг қаерида қандай китоб чиқаётганини билиш ва уларнинг ҳуқуқини сотиб олиб ўз тилингизда нашр қилишингиз мумкин. Ажойиб эмасми, 2023 йилда Англия ёки Германияда нашр қилинган зўр бир китобни 2024 йилда ўзбек тилига таржима қилиб нашр қилиш имконияти бор бугун.

«Ҳилол-Нашр» айни дастур доирасида ўзбек тилида нашр қилиш учун ҳуқуқини олган «Ҳаловат излаган қалблар» китобини тез орада ўқувчилар эътиборига ҳавола қилади.

 

Мавзуга оид мақолалар
Оила ва хотинқизлар қўмитаси мутасаддилари Мисрда таҳсил олаётган ватандош хотинқизлар билан учрашув ўтказди. Қўмита раиси О.Парпибоева раҳбарлигидаги давоми...

1781 12:15 / 12.05.2023
Маданият масжидиrdquo деб ном олган ушбу масжид Истанбулнинг Маданият университети талабалари томонидан Африка қитъасининг Чад республикасида қурилмоқда.Чад давоми...

2961 07:00 / 19.01.2019
Англиянинг Лутон шаҳридан Мария Аслам Қуръони Каримни ёд олиш учун тинимсиз меҳнат қилиб, бутун дунё мусулмонлари қалбидан жой олди. Унинг Қуръон ўрганишга давоми...

2888 16:23 / 10.02.2022
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021