1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Президент томонидан «Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида»ги қарор имзоланди

21:35 / 08.03.2024 3612 pdf Ўқиш режими + -

Рамазон ойи миллий анъана ва қадриятларга мос тарзда ўтказилади

Президент томонидан «Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида»ги қарор имзоланди. 2024 йилда муборак Рамазон ойининг бошланиши 11 март кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилинди.

Шавкат Мирзиёев 8 март куни «Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида»ги қарорни имзолади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

Халқ учун эзгулик, бирдамлик, олижаноблик ва шукроналик тимсоли бўлган қутлуғ Рамазон ойини муносиб кутиб олиш ва юқори савияда ўтказиш, диний-маърифий, маданий қадриятларни асраб-авайлаш ва улуғлаш мақсадида:

2024 йилда муборак Рамазон ойининг бошланиши 11 март кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилинди.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Дин ишлари бўйича қўмита, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ҳудудларда Рамазон ойини миллий анъана ва қадриятларга мос тарзда ўтказишга доир чора-тадбирларни амалга оширади.

Мурувват, аҳиллик ва ҳамжиҳатликни улуғловчи ушбу фазилатли ойда кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож кишиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, оила ва маҳаллаларда меҳр-оқибат ва ўзаро ҳурмат муҳитини мустаҳкамлаш, муқаддас қадамжо ва зиёратгоҳлар, қабристонларни ободонлаштиришга қаратилган тадбирларни янада кучайтиришга алоҳида эътибор берилади.

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Рамазон ойини ўтказиш билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилган. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси М.М. Камилов зиммасига юкланган.

Мавзуга оид мақолалар
Бугун, 2019 йил 29 май Тошкент шаҳри Олмазор туманидаги Сирож Солиҳrdquo жоме масжидининг янгидан барпо этилаётган биносига биринчи ғишт қўйилди. Жоме масжид давоми...

2936 16:30 / 29.05.2019
Туркиянинг .ТРТАваз, ва .СамарқандТВ, телеканалларининг муборак Рамазон ойи учун мўлжалланган дастурларида Ўзбекистон тарихий шаҳарлари ҳақидаги кўрсатувлар давоми...

1361 19:38 / 06.03.2025
2020 йил 15 сентябрдан Саудия Арабистони Подшоҳлиги карантин чекловларини хорижий фуқаролар учун қуйидаги тартибда енгиллаштирмоқда Бу ҳақда hajumra.uz телеграм канали давоми...

1462 09:51 / 14.09.2020
Замонамизнинг машҳур алломалари ndash шайх, доктор Муҳаммад Холид Хорса ҳамда шайх, доктор Аҳмад Муҳаммад Фодил ҳазратлари Термиз шаҳрига ташриф буюрдилар. У ердаги давоми...

3849 08:43 / 06.06.2022
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021