1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рўза

Рўза фақат овқатдан тийилиш эмас

16:01 / 25.03.2024 2771 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳақиқий рўза – аъзоларни гуноҳлардан тийиш: тилни ортиқча сўзлардан тийиш, кўзни ҳаром нарсаларга қарашдан тийиш, қўлни бировни уришдан тийиш, оёқни ёмон жойларга қадам босишдан тийишдир.

Европадаги бир мусулмон Рамазон ҳақида тушунча бериб, унга тарғиб қилишнинг ажойиб услубини ўйлаб топди. У кўйлагига: «Мен то саҳардан қуёш ботгунича овқатланмайман, «Нима учун бундай қиласан?» деб сўраб кўринглар-чи?» деб ёзиб олган эди.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ва у кишининг асҳоблари агар рўза тутишса, «Рўзамизни поклаймиз!» деб масжидда ўтиришар эди. Булар қаерда-ю, ойнаи жаҳон қаршисида ёки ғийбат ва номақбул гап-сўзларга тўла мажлисларда ўтириб, вақтини зое кетказганлар қаерда?!

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Аллоҳ таоло: «Одам боласининг ҳамма амали ўзи учун, фақат рўза Мен учундир ва унинг мукофотини Мен – Ўзим берурман», деди. Рўза сақловчидир. Қачон бирортангиз рўзадор бўлса, фаҳшдан гапирмасин ва бақир-чақир қилмасин. Агар бирортаси у билан сўкишмоқчи ёки уришмоқчи бўлса, «Мен рўзадорман», десин. Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган Зот ила қасамки, рўзадорнинг оғзининг ҳиди Аллоҳнинг наздида мушкнинг ҳидидан хушбўйроқдир. Рўзадор учун икки хурсандлик бор. У иккисини ҳам яшагай: ифтор қилганида хурсанд бўлади ва Роббига йўлиққанида рўзаси ила хурсанд бўлади».
Имом Бухорий ривоят қилган.


Эътибор беринг! Аллоҳ ҳадиси қудсийда: «Одам боласининг ҳамма амали ўзи учун, фақат рўза Мен учундир ва унинг мукофотини Мен – Ўзим берурман», демоқда. Баъзи шориҳларнинг айтишларича, «Рўзадорга қанча савоб беришни Ўзим биламан», дейиши инсон унинг савоби қанча эканини тасаввур қила ололмагани учун экан, чунки у бу дунёга сиғмас экан. «Рўзадорнинг оғзининг ҳиди Аллоҳнинг наздида мушкнинг ҳидидан хушбўйроқдир», деган жумлага ҳам эътибор беринг. Аллоҳ рўзадорни Ўз ҳимоясига олиб, рўзадорни ҳиди учун малол кўрадиганлардан муҳофаза қилмоқда. Валлоҳу аълам!

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким ёлғон гапиришни ва унга амал қилишни қўймаса, унинг таоми ва шаробини тарк давоми...

5615 14:00 / 01.04.2023
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар Аллоҳ азза ва жалла шундай дейди Одам боласининг ҳар бир амали ўзи давоми...

4255 15:31 / 19.05.2018
. . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким Рамазондан бир кунни Аллоҳ берган рухсатсиз оғзи очиқ давоми...

4256 18:30 / 24.04.2021
Ҳаётда кимлардир улуғ неъмат иймон неъмати билан насибадор бўлса, кимлардир бу неъматдан маҳрум бўладилар. Кимлардир Роббисини таниб, У зотнинг буйруқларини давоми...

5700 05:00 / 14.01.2017