1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Уламолар хориждаги ватандошлар билан суҳбат ўтказмоқда

00:30 / 29.03.2024 1547 pdf Ўқиш режими + -

Рамазон ойи давомида бир гуруҳ уламолар, имом-домлалар ва моҳир қорилар чет элдаги ватандошлар билан суҳбатлар қилиш, дарду ташвишларини тинглаш, мурожаатларига жавоб бериш ҳамда таровеҳ намозида иштирок этиш мақсадида АҚШ, Россия Федерацияси, Жанубий Корея сингари мамлакатларда хизмат сафарида бўлиб турибдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Андижон вилояти вакили, бош имом-хатиб Мирзамақсуд домла Алимов, Наманган вилояти вакили ўринбосари Обидхон қори Икромов, Бухоро вилояти вакили ўринбосари Авезов Отабек, Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти проректори Тоҳир домла Эвадуллаев ва Андижон шаҳри “Чинор” жоме масжиди имом-хатиби Авазбек домла Мўминов Жанубий Кореянинг Сеул, Гожедо, Кимхе, Чеонгжу, Мокпо каби шаҳарларидаги тадбирларда қатнашиб, манфаатли суҳбатлар ўтказмоқдалар.

Мана шундай тадбирлар Россия Федерациясининг Москва, Магадан, Жанубий Сахалин каби ҳудудларига ишлаш, таълим олиш учун борган ватандошларимиз учун ҳам ташкил этилмоқда. Ушбу минтақалардаги учрашувларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар билан ишлаш бўлими мудири Музаффар домла Камолов ва Наманган вилояти “Мулла Абдуқодир” жоме масжиди имом-хатиби Музаффар домла Ибрагимов, Андижон вилояти “Усмони Зиннурайн” жоме масжиди имом-хатиби Фазлиддин домла Абдуллаев иштирок этди. 

АҚШнинг Орландо штатидаги ватандошлар Фарғона вилояти “Хўжа Абдуллоҳ” жоме масжиди имом-хатиби Абдувоҳид домла Мансуралиев ва Андижон шаҳар “Бобо Таваккул” жоме масжиди имом ноиби Муҳаммаджон қори Хўжаевнинг маърузалари ва хатми Қуръонларига сомеъ бўлмоқдалар.

Сафар давомида диний соҳа ходимлари ватандошлар билан мулоқотларда Ислом дини қадриятлари, Рамазон ойи фазилатлари, она-Ватанга муҳаббат ва бузғунчи ғояларга алданмаслик каби мавзуларда ҳам суҳбатлар қилмоқдалар.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

 

 

 

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Юртимизда сўнги йилларда барча соҳалар қатори маънавиймаърифий, маданийдиний соҳаларга, хусусан, мўминмусулмонлар Умра, Ҳаж зиёратларини адо этишлари учун қулай давоми...

2538 18:28 / 23.04.2019
Хабарингиз бор, Робиъул аввал ойи муносабати билан Жума намозларида диёримиз масжидларида Имом Жаъфар Барзанжий раҳматуллоҳи алайҳ томонидан Набий алайҳиссалом давоми...

4439 09:38 / 30.11.2018
Мазкур масжиднинг қурилиши 2013 йилда бошланган эди, ndash дейди Истанбул масжидлари жамияти раиси Урғин Куланк. ndash 2013 йилда Ражаб Тоййиб Эрдуғон Бош вазирлиги давоми...

4009 10:05 / 20.11.2018
Бугун 27 февраль куни .Hilol Nashr, нашриётига Жиззах шаҳридаги .Қуръон ва тажвидни ўргатиш, ўқув курси тингловчилари ташриф буюрдилар. Қуръон ихлосмандларини нашриёт давоми...

884 16:13 / 27.02.2025
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021