1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Жанубий Корея мусулмонлари федерацияси билан меморандум имзоланди

20:14 / 16.04.2024 1309 pdf Ўқиш режими + -

Шу йил 16 апрель куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг Жанубий Корея сафари бошланди. Куннинг биринчи ярмида муфтий ҳазратлари Жанубий Корея мусулмонлари федерацияси президенти Хванг Бёнг Ха-Аҳмад жаноблари ва Жанубий Корея мусулмонлари жамоати бош имоми Ли Жу Хва-Абдураҳмон Ли билан учрашув ўтказдилар.  

Федерацияси президенти Ўзбекистон делегациясининг ташрифи билан қутлаб, юртимизнинг ислом тамаддунига қўшган беқиёс ҳиссасини таъкидлаш баробарида Имом Бухорий, Имом Термизий каби улуғ зотлар ва Самарқанд, Бухоро, Хива каби тарихий шаҳарлар мусулмон олами эътиборини қозонгани, қадамжо ва мақбаралар дунёнинг турли бурчакларидан зиёратчиларни ўзига жалб этишини эътироф этди. Шунингдек, у бир неча бор заминимизда меҳмон бўлганини айтиш баробарида халқимизнинг одамийлигини ва самимийлигини алоҳида қайд қилди.

 Мулоқотда муфтий ҳазратлари мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик тобора ривожланиб бораётгани, диний идоралар ўртасида алоқалари йўлга қўйилгани, ўтган Рамазон ойида бир гуруҳ ўзбекистонлик уламолар Жанубий Кореянинг Сеул, Кожедо, Кимхе, Чеонгжу, Мокпо каби шаҳарларидаги тадбирларда маҳаллий аҳоли ва ватандошлар билан маърифий суҳбатлар ўтказганларини айтиб ўтдилар. Ўзбекистондаги сўнгги йилларда амалга оширилган ислоҳотлар, диний жабҳадаги янгиланишлар тўғрисида маълумот бердилар. Шунингдек, маросим иштирокчиларига Ўзбекистон сайёҳлик салоҳиятига бағишланган ролик намойиш этилди ва тарқатма материаллар тақдим этилди.  

Учрашув якунида Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Жанубий Корея мусулмонлари федерацияси ўртасида ҳамкорликни янада ривожлантириш учун асос бўладиган англашув Меморандуми имзоланди. Mазкур ҳужжат асосида диний соҳадаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, диний таълим ва имом-хатиблар тажриба алмашинувини йўлга қўйиш, ёт ғояларга биргаликда қарши курашиш ва ҳамкорликда анжуманлар ўтказиш кабиларни амалга оширилади. Шунингдек, Жанубий Кореяда меҳнат мигрантлари кўп жойлашган ҳудудлардаги жоме масжидларга ўзбекистонлик имом-хатибларнинг узлуксиз маърифий суҳбатлар ташкил этиш имкониятлари пайдо бўлади.

 

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
.Hilol Nashr, матбаанашриёт мажмуаси ҳамда Islom.uz портали жамоаси етук воиз, машҳур устоз ва олим, Абдуллоҳ домла тахаллуси билан танилган муҳтарам Абдуғани домланинг давоми...

2364 12:38 / 03.01.2021
Бугун Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф мажмуасининг мажлислар залида юртимиз масжидларида хатми Қуръонга ўтадиган қориларнинг саралаш тадбири бўлиб давоми...

2408 16:41 / 19.03.2023
Умра ва Ҳажга борувчилардан менингитга қарши вакцина олганлик ҳақида ҳужжат талаб қилиниши бекор қилингани йўқ, деб маълум қилди Санэпидқўмита. Тартиб ўз кучида давоми...

1300 13:40 / 12.02.2025
Ўзбекистон Республикаси Президентининг мамлакатимизда туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шартшароитлар яратиш бўйича Фармон ва қарорлари ижросини давоми...

3944 13:29 / 07.11.2018
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021