1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Эрон ва Украина элчиларини қабул қилдилар

18:40 / 29.04.2024 1536 pdf Ўқиш режими + -

Бугун, 29 апрель куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Эрон Ислом Республикаси ва Украина давлатининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиларини қабул қилдилар.

Куннинг биринчи ярмида муфтий ҳазратлари Эрон Ислом Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Муҳаммад Али Искандарий жаноблари билан мулоқот ўтказдилар.

Самимий учрашувда муфтий ҳазратлари юртимиздаги диний-маърифий соҳадаги ўзгаришларни баён қилиш баробарида Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги яқин дўстлик алоқалари янада мустаҳкамланаётгани, қадимдан икки халқни ягона дин ва муштарак мақсадлар бирлаштириб туриши, сўнгги йилларда мамлакатлар ўртасидаги муносабатлар тез суръатларда ривожланиб бораётганини алоҳида таъкидладилар.

Шунингдек, мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик, иқтисодий ва маданий алоқалар янги босқичга кўтарилгани, илмий-маърифий, маданий ва зиёрат туризми йўналишларида ўзаро ҳамкорлик яхши самара бераётгани қайд этилди.

Муҳаммад Али Искандарий Ўзбекистон тараққиёт йўлида дадил одимлаётгани, мазкур ўзгаришларга эришишда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ўрни катта эканини билдирди.

Элчи жаноблари Ўзбекистон мусулмон оламида катта нуфузга эга давлат эканини эътироф этиши баробарида диний-маърифий соҳада алоқаларни ўрнатиш, қўлёзмаларни биргаликда тадқиқ этиш, турли тадбирлар ўтказиш каби йўналишларда ҳамкорлик қилиш муҳимлигини маълум қилди.

Куннинг иккинчи ярмида Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Украинанинг Ўзбекистондаги элчиси Микола Дорошенко жанобларини қабул қилдилар.

Ўзаро мулоқотда муфтий ҳазратлари дўстлик ва ўзаро ҳурматга асосланган Ўзбекистон ва Украина ўртасидаги дўстона алоқалар ривожланаётгани, ўтган даврда илмий-маърифий ва маданий муносабатлар равнақ топаётганини алоҳида қайд этдилар.

Элчи жаноблари Украина кўп конфессияли, турфа хил миллатли давлат эканини билдириш баробарида ушбу мамлакатдаги динлар тарихи ҳамда эътиқод қилувчиларга яратилган шарт-шароитларни баён қилди. Шунингдек, у ўзаро манфаатли алоқаларни ривожлантиришга бор куч-ғайрати, билими ва тажрибасини қаратишга тайёр эканини изҳор этди.

Элчилар самимий қабул учун миннатдорлик билдирдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

 

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Бугун, 10 март куни .Китобхонлик мактаби, лойиҳасининг навбатдаги сони ўтказилади. Ушбу сонда Нозимжон домла Ҳошимжон томонидан таржима қилинган .Ҳикмат мўминнинг давоми...

2037 10:08 / 10.03.2022
Туркиядаги қадимий музейлардан бирида изланиш олиб бораётган Термиз давлат университетининг илмий тадқиқотчиси Жўрабек Чўтматов буюк мутаффаккир Абу Абдуллоҳ давоми...

6480 14:30 / 11.10.2018
Жорий йилнинг 2026 март кунлари Иордания Ҳошимийлар подшоҳлигида халқаро Қуръони Карим мусобақасининг 32давраси бўлиб ўтмоқда. Мусобақада 51 мамлакатдан қорилар давоми...

1354 16:22 / 25.03.2025
Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида .Ниёз Муҳаммад Охунд бобо, жоме масжиди қурилиши якунланди. Бу ҳақда kun.uz нашри хабар берди.Президент Шавкат Мирзиёев 2017 йилнинг давоми...

4292 09:21 / 24.11.2018
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021