1447 йил 5 зулқаъда | 2026 йил 22 апрель, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсир

Аллоҳ барча махлуқотларини жуда яхши билувчи Зотдир

19:00 / 07.05.2024 1498 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:

ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ

«Роббинг осмонлару ердаги кимсаларни яхши билувчидир. Батаҳқиқ, баъзи набийларни баъзиларидан афзал қилдик. Ва Довудга Забурни бердик» (Исро сураси, 55-оят).

Роббул оламийн фақат ердаги одам болаларинигина эмас, балки:

«Роббинг осмонлару ердаги кимсаларни яхши билувчидир».

Унинг илми мутлақдир. Чексиздир, чегарасиздир. Ҳамма махлуқотларини жуда яхши билади. Ана ўша мутлақ илм асосида

«Батаҳқиқ, баъзи набийларни баъзиларидан афзал қилдик».

Мисол учун, баъзиларига китоб нозил қилдик, баъзиларига нозил қилмадик. Айримларига кўп ва катта мўъжизалар, айримларига оз ва кичик мўъжизалар бердик ва ҳоказо.

«Ва Довудга Забурни бердик».

Бу ҳам пайғамбарларнинг бирини бошқасидан афзал қилганимиз намунасидир.

Шундай бўлгандан кейин, эй Пайғамбар, Аллоҳга ширк келтираётганларга

ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ

«Сен: «Ундан ўзга ўзингизча гумон қилганларингизни чақиринг. Бас, улар сиздан зарарни кушойиш қила олишга ёки буриб юборишга молик эмаслар», – деб айт» (Исро сураси, 56-оят).

Мушриклар ўзларича Аллоҳга ширк келтириб, ўша шерик худоларидан умидвор бўлиб юрибдилар. Аллоҳнинг ягона ибодатга сазовор Зот эканини ва бошқа сифатларини инкор қилмоқдалар. Қани, Аллоҳдан ўзга, ўзларича худо деб гумон қилиб юрган ўша бут, жин, инс ёки бошқа нарсаларини чақирсинлар-чи, уларга ёрдам бера олармикинлар? Йўқ, сохта худолари улардан ҳеч бир зарарни кушойиш қила олмайдилар. Улар зарарни бошқа томонга буриб юборишга ҳам қодир эмаслар. Балки улар ҳам Аллоҳнинг яратган нарсаларидир.

ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ

«Ана ўша дуо қилаётганлари Роббларига васила изларлар, қайсилари яқинроқ эканини (билмоқчи бўлурлар). Унинг раҳматини орзу қилурлар ва азобидан қўрқурлар. Албатта, Роббингнинг азоби ҳазир бўлишга лойиқдир» (Исро сураси, 57-оят).

Мушриклар яралмишларни ўзларига илоҳ деб эътиқод қилиб, ўшаларга дуо – ибодат қилиб, ҳожатларини сўраб юрибдилар. Ҳолбуки, уларнинг

«Ана ўша дуо қилаётганлари Роббларига васила изларлар, қайсилари яқинроқ эканини (билмоқчи бўлурлар)».

Чунки аслида улар худо эмас, Худонинг махлуқларидирлар. Улар ўзларининг ожизликларини, Аллоҳдан узоқлашсалар, ишлари чатоқ бўлишини ҳам яхши биладилар. Шунинг учун ҳаммалари Аллоҳ таолога яқин бўлиш учун васила излайдилар. Аллоҳга муқарраб бўлиш учун мусобақа қиладилар. Мушриклар эса ана шуларни ўзларига худо деб юрибдилар. Уларнинг раҳматига етишни орзу қилиб, азобидан қўрқиб юрибдилар. Ҳолбуки, уларнинг бу сохта худолари Аллоҳнинг

«...раҳматини орзу қилурлар ва азобидан қўрқурлар».

Ўзи Аллоҳнинг раҳмати орзусида юрган кимса қандай қилиб бировни раҳмат қила олади? Ўзи Аллоҳнинг азобидан қўрқиб турган кимса қандай қилиб бировни азоблай олади? Буни мушриклар тушуниб етишлари керак. Бўлмаса, Аллоҳнинг азобига дучор бўладилар.

«Албатта, Роббингнинг азоби ҳазир бўлишга лойиқдир».

Шунга қарамасдан, Аллоҳнинг азобидан қўрқмай, бир пулга арзимайдиган нарсаларни Унга шерик қилиб юрганларга ҳайронсан.

«Тафсири Ҳилол» китоби асосида тайёрланди

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Эй Расул Оғизлари ила .Иймон келтирдик, деб, қалблари иймон келтирмаганлар ва яҳудий бўлганлардан иборат куфрга давоми...

2515 19:00 / 28.09.2023
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади Бақара Сендан ҳайз ҳақида сўрарлар. Айт .У кўнгилсиз нарсадир. Ҳайз чоғида аёллардан четда давоми...

3471 14:03 / 27.12.2019
Мусулмонлар орасида рибонинг тақиқланиши борасида ҳеч қандай ихтилоф мавжуд эмас ва барча йўналиш ва мазҳаблар рибонинг оғир гуноҳ эканлигига иттифоқ қилганлар. давоми...

3666 17:00 / 21.12.2021
.Агар сенга уларнинг юз ўгиришлари оғир ботаётган бўлса, қодир бўлсанг, ер остидан ковак қилиб ёки осмонга нарвон қўйиб, уларга оят мўъжиза келтир. давоми...

859 19:00 / 21.10.2025
Аудиолар

232708 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151234 14:35 / 11.08.2021