1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Алданиб қолманг

Уйғониш давридаги дунёқараш (тўртинчи мақола)

15:00 / 15.05.2024 1685 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шундан кейин кимлардир, Дин Халверзон тахмин қилганидек, университет олимлари, бошқалар тахмин қилганидек, кўзга кўринмас яширин кучлар айни Коперникнинг гапини динга қарши кўтарилишини ирода қилганлар. Улар, муқаддас китобда қуёш чиқади, ботади дейилган, бу дегани қуёш ернинг атрофида айланади деганидир. Коперник эса бу гап нотўғри эканини исбот қилди. Ер қуёшнинг атрофида айланар экан. Демак, муқаддас китоб уйдирма экан, илм эса ҳақиқат, дея жар солдилар. Бузуқ дин асосидаги черков эса бу гапни нобокорлик эканини эълон қилди ва бу гапни айтганларни тафтиш маҳкамасига тортишни бошлади. Жумладан Галило Галилейни қариб қолган бўлишига қарамай занбилга солиб, олиб келиб тафтиш маҳкамасига тортдилар. Шундай қилиб, европаликлар назарида дин билан илм бир-бирига ашаддий душман бўлиб қолдилар.

Европадаги ушбу ҳодисага ўхшаш ҳолат мусулмон оламида ҳам бир неча аср олдин бўлиб ўтган эди. Қуръони Каримда ҳам қуёш чиқади, ботади деган гаплар бор. Мусулмон оламида ҳам баъзи одамлар ер дунёнинг маркази деган тушунчада бўлганлар. Ҳаттоки баъзи тафсир китобларида, ер хўкизнинг шохида туради, хўкиз балиқнинг устида, балиқ сувнинг устида туради деган гаплар ёзилган. Мазкур хўкиз шохини қимирлатганда ер қимирлайди, дейилган.

Аммо дунёдаги энг аввалги ҳақиқий расадхонани барпо қилиб оламшумул кашфиётлар қилган олим Насриддин Туси (1201-1274) раҳматуллоҳи алайҳи Николай Коперник (1473-1543), Иоганн Кеплер (1571-1630) ва Галилео Галилей (1564-1642)лардан тахминан икки юз етмиш йил олдин улар қилган илмий ишни дунёда биринчи бўлиб қилганда, қуёш маказ бўлиб, бошқа сайёралар, жумаладан, ер унинг артофида айланишини исбот қилиб китоб ёзганида мусулмон оламида уни олқишлаганлар ва улкан олим сифатида улуғлаганлар ҳамда ҳозиргача улуғлаб келмоқдалар. Чунки мусулмонларнинг дини Ислом Аллоҳ таоло мукаммал дини ўлароқ уларни барча соҳаларда тўғри йўлга бошлайди. Ислом дини мусулмонларга барча табиий илмларни қунт билан ўрганишга чақиради. Ўрганган илми билан инсоният манфаат етказишга чақиради. Диний илмлар уларни табиий ва тажрибавий илмларга чақириш билан бирга мазкур илмларга аралашмайди. Тажрибий илмларнинг олимлари динини маҳкам ушлаган ҳолида ўз мутахассислиги бўйича бемалол ишни олиб бораверади. Диний олимлар дин таълимотлари асосида беморга табибга боришни, ҳандасага ишини тушган мусулмонга муҳандисга боришни, астрономияга иши тушган мусулмонга астрономга боришни тавсия қилади. Диний олим ўзи билмаган нарсага, илмларга аралашса унинг бу борадаги гаплари қабул қилинмайди.

Шунинг учун ҳам аллома Насриддин Тусий раҳматуллоҳи алайҳи ўз расадхонасида илмий ишлар олиб бориб, дунёда биринчи бўлиб маълум сайёралар мажмуаси қуёш атрофида айланишини кашф қилиб китоб ёзганида мусулмон олами бу кашфиётни илмий ҳақиқат сифатида қабул қилди ва олимнинг олқишлади. Бирор киши Насриддин Тусий раҳматуллоҳи алайҳининг зиддига бирор оғиз ёмон сўз айтмади.

Аммо европада қалбаки дин асосидаги черков ҳукм сургани учун Насриддин Тусий раҳматуллоҳи алайҳидан деярли уч юз етмиш беш йил кейин Галилей Коперникнинг илмий тажрибаси асосида мусулмон олимнинг ишидан кўчириб олиб ёки унинг тажрибасини такрорлаб, сайёралар қуёш атрофида айланар экан деса, у бечорани тафтиш маҳкамасига тортишди. Натижада, дин билан илм-фан бир-бирига қарши ашаддий душманга айланди. Охир оқибат бу тортишув бутун бошли европанинг ва кейинроқ оламнинг кўп қисмининг куфр келтиришига сабаб бўлди.

(Давоми бор)

«Олам ва одам, дин ва илм» китоби асосида тайёрланди

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 30 ноябрь 03-07/9089-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бугун учлик таълимоти ва ҳақ дин ўртасидаги фарқни жуда кўп одам билиб бормоқда. Баъзилар Қуръони кариймда Ийсо алайҳиссаломни издошларимизrdquo дейдиганларга давоми...

4344 15:00 / 02.03.2019
Католик оламини алдаб папалик курсисига бир аёл ўтиради. Шундан сўнг, бир қонун ихтиро қилишади. Унга кўра, янги папалик курсисига ўтирган кимса, ўртаси тешик давоми...

6513 16:30 / 09.04.2019
Насронийлик дини мусулмон тадқиқотчиларининг диққатини кўпдан буён ўзига тортиб келади. Бу дин биноси уч асосга барпо қилинган ndash Муқаддас учлик1, дастлабки давоми...

17964 18:00 / 14.03.2019
Ҳикоя қилинишича, бир машҳур қизиқчи бўлган экан. У жуда ўз ишига моҳир бўлганилиги учун уни тинглашга ҳар томондан кишилар келишар экан. У ҳатто қулоғи том давоми...

4364 11:10 / 10.08.2022
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021