1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ўзбекистон Президенти ICESCO билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришни таклиф қилди

07:32 / 31.05.2024 1097 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 30 май куни Хива шаҳрида бўлиб ўтадиган Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар туризм вазирлари йиғилишида иштирок этиш учун юртимизга келган Ислом дунёси таълим, фан ва маданият ташкилоти (ICESCO) бош директори Салим ал-Маликни қабул қилди.

Илм-фан, маданият, таълим ва туризм соҳаларида ушбу нуфузли минтақавий тузилма билан конструктив мулоқот ва самарали ҳамкорликни ривожлантиришнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.

ICESCO бош директори самимий қабул учун чуқур миннатдорлик изҳор этиб, мамлакатимизда бой илмий ва маданий меросни асраб-авайлаш, ҳар томонлама ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича амалга оширилаётган сиёсат натижаларини юқори баҳолади.

Ўзбекистон Президенти ташкилот билан ўзаро манфаатли ва жадал ҳамкорликнинг бугунги даражасини алоҳида мамнуният билан қайд этди.

2007 йилда Тошкент шаҳри Ислом маданияти пойтахти деб эълон қилинган, 2020 йилда Бухоро шаҳри, 2025 йил учун эса Самарқанд шаҳри ушбу мақомга эга бўлди.

Жорий йилда Хива Ислом дунёсининг туризм пойтахти ҳисобланади. Тошкент шаҳридаги Халқаро ислом академиясида ICESCOнинг Ислом цивилизациясини ўрганиш бўйича махсус кафедраси фаолият юритмоқда.

Ҳамкорликнинг янги йўналишлари сифатида қўлёзмалар ва бошқа тарихий ёдгорликларни сақлаш, реставрация қилиш бўйича тажриба алмашиш, бу борадаги лойиҳаларни амалга ошириш, араб тили ўқитувчиларини тайёрлаш ва малакасини ошириш, халқаро илмий ва маданий тадбирларни ташкил этиш белгиланди.

Амалий шерикликни янада кенгайтириш ва қўшма лойиҳаларни илгари суриш мақсадида Ўзбекистонда ICESCOнинг минтақавий ваколатхонасини очиш масаласи ўрганилади.

Манба: president.uz

Манба
president.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон АлимовЎзбек халқи оғир жудоликка учради. Машҳур диний уламо, атоқли жамоат арбоби, Ўзбекистон давоми...

3014 20:45 / 15.08.2021
Сиз маълум бир юмуш билан шаҳар ичи ёки шаҳар четида автомобилда катта йўл бўйлаб кетиб боряпсиз. Намоз вақти кириб қолди. Намозни ана шу жойга яқин масжидда давоми...

3414 09:28 / 25.03.2019
Москва Исломий маркази кўмаги билан Қуръони каримни ўрганиш бўйича ўқув машғулотлари бошланди, деб хабар беради IQNA.Россиялик ўғил болаларнинг қишки таътилларини давоми...

2603 11:40 / 04.01.2019
Аввал хабар қилганимиздек, улуғ муҳаддис, усулий фақиҳ, баҳрул улум, Мавлоно Неъматуллоҳ Аъзамий ҳафизаҳуллоҳ Тошкент бўйлаб зиёратни бошлаган эдилар.Бугун 2019 давоми...

2530 17:07 / 10.10.2019
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021