1447 йил 18 Рамазон | 2026 йил 07 март, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Ношаръий ҳазил

13:04 / 03.06.2024 2480 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳазил шариатда мубоҳ амаллардан. Меъёрида ҳазиллашишга рухсат бор. Лекин тарғиб қилинмаган. Масалан, ҳадисда «Ўзаро муҳаббатлашмагунингизча мўмин бўлмайсиз. Сизни ўзаро муҳаббатлаштирадиган нарсага далолат қилайми?» деб саломлашишга тарғиб қилинган, шу ерда ўзаро ҳазиллашинг, дейилмаган. Албатта, бу ҳазиллашиш ножоиз дегани эмас.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳам ҳазиллашганлар. Ўша ҳазиллардан келиб чиқсак, ҳазил қилиш учун қуйидаги шартлар талаб этилади:

1. Ҳазиллашганда ёлғон гапирмаслик керак. Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳамиша рост ҳазил қилганлар. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу «Эй Аллоҳнинг Расули, биз билан ҳазиллашасиз-а?» деган маънода ажабланиб сўраганларида у зот алайҳиссалом ҳазиллари фақат ҳақ сўз бўлишини айтганлар.

2. Ҳазил қилинадиган киши шунга муносиб бўлсин. Кичиклар катталарга ҳазил қилса, одобсизлик бўлади. Пайғамбаримиз алайҳиссалом ёш болалар, баъзи аёллар билан ҳазиллашганлар. Шундан келиб чиқиб, заифларга ҳазил қилиш мумкин дейилган. Масалан, раҳбар киши қўл остидаги ходим билан баъзан ҳазиллашиб турса, ходим раҳбарнинг олдида ўзини эркинроқ тутиб, ҳожатини айта олади. Ёки ёш болаларни хурсанд қилиш учун улар балан ҳазиллашиш мумкин. Лекин бугун бўлар-бўлмасга, кимга дуч келса ҳазил қиладиган бўлиб қолинди.

3. Ҳазил меъёрида бўлиши керак. Ҳазиллашишни одат қилиб олмаслик керак. «Мен ўзи ҳазилкашман», дейди баъзилар. Бундай бўлмайди, Исломда ҳазилни одат қилиб олиш йўқ. Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг даврларида мусулмонлар орасида ҳам шоирлар бўлган, лекин қизиқчи, масхарабозлар бўлмаган.

4. Ҳазиллашяпман деб диний мавзуларга ўтмаслик керак. Масхара бўлиб қолиши мумкин. Масхара – бировни паст санаш. Масхара қилинувчи наздидаги арзирли нарсани масхара қилувчи арзимас санайди. Масалан, биров «Бугун беш бет китоб ўқидим» деса, бошқаси «Қийналиб кетибсан-ку, бир бет ўқисанг ҳам етарди», деб кулади. У уни масхара қиляпти. Баъзилар: «Масхара ўзи сўкиш, фақат масхара қилувчи кулади, холос», дейишган.

Ҳазил деб ҳар гапни гапиравермаслик керак экан. Айниқса, диний мавзуларда бўлса, иймонга хавф солади. Яъни диний бирор нарсани паст санаш – масхара қилиш иймондан айириб қўйиши мумкин. Биз ҳазил қиляпмиз деб ўйлаймиз, аслида масхара қилаётган бўламиз.

Имом Молик раҳимаҳуллоҳ таҳоратсиз ҳолда ёки тик оёқда ҳадис айтишни ёқтирмас эдилар. Ҳадис айтиш учун таҳорат қилиб, хушбўйланиб, қулай ўтириб олиб кейин гап бошлардилар. Худди намозга тайёргарлик кўргандек. Бу ҳадисни улуғлаш, ҳурматини жойига қўйишдир. Аслида ҳадис айтиш учун таҳорат шартмас. Лекин диний шиорларни улуғлаш яхши. Аллоҳ таоло: «Ким Аллоҳнинг шиорларини улуғласа, албатта, бу қалбларнинг тақвосидандир», (Ҳаж сураси, 32-оят) деган.

Аллоҳ таоло барчамизни тўғри йўлга бошласин, ношаръий ҳазилдан асрасин.

Ғиёсиддин Юсуф

«Ҳилол» журнали 12(57) сон

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Кекса қурувчи бор эди. Муассаса раҳбаридан нафақага чиқаришини сўради. Қолган умрини аёли ва фарзандлари билан ўтказмоқ учун. Раҳбар кекса устанинг талабини рад давоми...

1547 14:24 / 16.05.2025
295 Абу Туфайлдан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Жиъронада гўшт тақсимлаётганларини кўрдим. Ўша кунларда мен ёш бола эдим. Туя гўштининг давоми...

8224 18:00 / 07.07.2017
Кўпчилик тажвид курслари йўқлигидан, шу сабаб Қуръон ўргана олмаётганидан ёзғиради. Бу борада мутлақ чеклов бор деб ўйлайди. Аслида эса...Устозларнинг боши омон давоми...

3532 09:00 / 31.12.2021
Намоз дунёдаги барча мусулмонлар учун фарз, яъни бажарилиши шарт бўлган ибодат бўлиб, ҳатто ушбу ибодатни мусулмон космонавт шайх Мусзафар коинотда ҳам адо давоми...

2990 13:00 / 17.12.2021
Аудиолар

232683 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151184 14:35 / 11.08.2021