1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Президент ўзбекистонлик ҳожилар ҳолидан хабар олди

17:13 / 05.06.2024 1592 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Мусулмонлар идораси раиси, муфтий шайх Нуриддин Холиқназар билан телефон орқали мулоқот қилди.

Давлатимиз раҳбари муборак Ҳаж зиёратига тайёргарлик жараёнлари, юртдошларимиз учун яратилган шароитлар, уларнинг саломатлиги ва кайфияти ҳақида сўради.

Шайх Нуриддин Холиқназар Шавкат Мирзиёевга, аввало, муборак жойларда ибодат файзи билан юрган ҳожиларимизнинг саломи ва дуоларини етказди.

Бу йил ҳам Ҳаж тадбирлари юқори савияда, тартибли ташкил этилгани таъкидланди. Ҳудудлардаги Ҳаж марказлари орқали ишлар уюшқоқлик билан олиб борилди. Вазирлар Маҳкамаси бошчилигида Дин ишлари бўйича қўмита, Ташқи ишлар вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа тузилмалар ҳамкорлигида зиёратчилар учун барча шароит яратилди.

Айни пайтда қарийб 12 минг нафар юртдошимиз Саудия Арабистонида бўлиб турибди. Жами 15 минг 130 нафар фуқаро Ҳаж ибодатига муяссар бўлади. Уларга 300 нафар гуруҳ раҳбари, 50 нафар олий тоифали шифокор, ошпазлар, таржимонлар ва бошқа кўмакчилар ҳамроҳлик қилади.

Бу каби эътибор ва шароитларни арабистонлик мутасаддилар ҳам юқори баҳолаб, Ўзбекистон Президентига ҳурмат ва дуоларини изҳор этмоқдалар.

Бу йилдан бошлаб бир янгилик – Саудия Арабистонида бўлиб турган диний соҳа ходимлари ҳамда қори зиёратчилар томонидан Қуръони каримни хатм қилиш йўлга қўйилди. Ҳозиргача 1 минг 515 та хатм ўқилиб, юртимизга тинчлик, халқимизга фаровонлик тилаб дуолар қилинган.

Давлат раҳбари юртдошларимиз муқаддас Ҳаж ибодатини мукаммал адо этиб, соғ-омон келишларини тилади. Ўзбекистонга қайтгач, ҳожилар жамиятимиздаги меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш, ёшлар тарбияси ва оилалар тотувлигида ибрат бўлишларига умид билдирди.

Суҳбат самимий ва кўтаринки руҳда ўтди.

 

Манба
president.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аввалроқ 2018 йилнинг 5 январида бўлиб ўтган Тошкент вилояти халқ депутатлари кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Президентимиз вилоятдаги таъмирга муҳтож давоми...

4063 06:20 / 04.07.2018
2021 йил 4 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги масжидларда фаолият юритаётган имомхатиблар ўртасида ўтказилаётган .Йил имоми ndash 2021, кўрик давоми...

1952 11:00 / 04.11.2021
Шайх Муҳаммад Али ибн Жамил Собуний ҳазратлари 1930 мелодий сана Суриянинг илм ва уламолари билан машҳур бўлмиш шаҳри Ҳалабда, диндор, олим оиласида дунёга давоми...

3098 14:47 / 19.03.2021
АлАзҳарнинг Қоҳирадаги вакили Муҳаммад алДавини душанба куни АлАзҳар исломий марказининг офисида Сербия ташқи ишлар вазири Микола Слаковични қабул давоми...

1682 13:30 / 25.08.2021
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021