1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳаж

Эҳромдаги кишининг кийимлари

10:24 / 09.06.2024 1944 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَجُلًا قَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ، مَا يَلْبَسُ الْمُحْرِمُ مِنَ الثِّيَابِ؟ قَالَ: لَا يَلْبَسُ الْقُمُصَ، وَلَا الْعَمَائِمَ، وَلَا السَّرَاوِيلَاتِ، وَلَا الْبَرَانِسَ، وَلَا الْخِفَافَ إِلَّا أَحَدٌ لَا يَجِدُ نَعْلَيْنِ فَلْيَلْبَسْ خُفَّيْنِ، وَلْيَقْطَعْهُمَا أَسْفَلَ مِنَ الْكَعْبَيْنِ، وَلَا تَلْبَسُوا مِنَ الثِّيَابِ شَيْئًا مَسَّهُ زَعْفَرَانٌ أَوْ وَرْسٌ.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир киши:

«Эй Аллоҳнинг Расули! Эҳромдаги киши қайси кийимларни кияди?» деди.

«Кўйлаклар, саллалар, шалворлар, кулоҳлар, махсиларни киймайди. Аммо кийгани кавуш топмаса, махси кийиб, ошиғидан пастидан кесиб олсин. Заъфарон ва варас теккан кийимларни кийманглар», дедилар».

Шарҳ: Умуман олганда, эркак киши эҳромга кирганда тикилган нарса кийиши мутлақо мумкин эмас.

«Заъфарон» сариқ рангли ўсимлик бўлиб, уни кийимларга кўпроқ хушбўй нарса сифатида суртилган.

«Варас» Яманда ўсадиган сарғиш-қизил ўсимлик бўлиб, у ҳам хушбўй нарса сифатида ишлатилган. Ҳаж ва умра қилувчи киши эҳром кийимига бу икки нарсани суртиши мумкин эмас.

Эҳромдаги эркак кишининг оёқларининг уст қисми очиқ бўлиши лозим. Шунинг учун кавуши йўқ одам махси кийишга мажбур бўлса, унинг ошиғидан пастини кесиб ташлаши лозим.

وَفِي رِوَايَةٍ: مَنْ لَمْ يَجِدِ النَّعْلَيْنِ فَلْيَلْبَسْ خُفَّيْنِ، وَمَنْ لَمْ يَجِدْ إِزَارًا فَلْيَلْبَسْ سَرَاوِيلَ.

Бошқа бир ривоятда:

«Ким кавуш топмаса, махси кийсин. Ким изор топмаса, шалвор кийсин», дейилган.

Шарҳ: Албатта, кавуш топмаган киши аввалги ривоятда айтилганидек, махсини ошиғидан пастидан кесиб, кияди.

Изор – эҳром боғлаган эркак киши киндигидан пастига тутадиган лунги. Изорни топмаган киши шалвор кийиб олса бўлар экан. Бунда ўша кийимнинг иложи борича изорга яқин бўлиши риоя қилинади.

عَنْ يَعْلَى بْنِ أُمَيَّةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَجُلًا أَتَى النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَهُوَ بِالْجِعْرَانَةِ قَدْ أَهَلَّ بِالْعُمْرَةِ، وَهُوَ مُصَفِّرٌ لِحْيَتَهُ وَرَأْسَهُ، وَعَلَيْهِ جُبَّةٌ، فَقَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ، إِنِّي أَحْرَمْتُ بِعُمْرَةٍ وَأَنَا كَمَا تَرَى، فَقَالَ: انْزِعْ عَنْكَ الْجُبَّةَ وَاغْسِلْ عَنْكَ الصُّفْرَةَ، وَمَا كُنْتَ صَانِعًا فِي حَجِّكَ فَاصْنَعْهُ فِي عُمْرَتِكَ. رَوَاهُمَا الْخَمْسَةُ.

Яъло ибн Умайя розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Жаъронада умра ниятини қилиб бўлганларида соқоли ва бошини сариққа бўяган, чопон кийиб олган бир киши келди ва:

«Эй Аллоҳнинг Расули! Мен умрага эҳром боғладим. Ўзим эса кўриб турганингиздек», деди.

«Устингдаги чопонни еч. Ўзингдаги сариқни юв. Ҳажингда нима қилсанг, умрангда ҳам шуни қил», дедилар».

Иккисини бешовлари ривоят қилганлар.

Шарҳ: Демак, умрада ҳам худди ҳаждаги каби эҳром боғланади ва ҳажга эҳром боғлаган кишига ҳаром бўлган нарсалар умрага эҳром боғлаган кишига ҳам ҳаром бўлади. Ушбу ривоят қаҳрамони каби тўн кийиш, соч-соқолни бўяш каби ишлар шулар жумласидандир.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 10-жузи

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳажнинг вожиботлари кўп бўлиб, у борада олимлар ихтилоф қилишган. Лекин рожиҳ ва саҳиҳ қавлга биноан ҳажнинг вожиби деб саналган бир неча амаллар бўлиб, уни тарк давоми...

1500 14:55 / 09.05.2025
Абу Наср Таммор роҳимаҳуллоҳ ривоят қилади .Бир киши нафл ҳажга кетаётиб Бишр ибн Ҳорис роҳимаҳуллоҳ билан видолашгани келди ва сўради Мен ҳажга боряпман. Бирор давоми...

3999 11:01 / 21.07.2022
Эҳромгa киpишнинг тaйинли вaқти вa тaйинли мaкoни бop. Улap .мийқoт, дeйилaди. Ҳaжнинг .зaмoн мийқoти, шaввoл, зyлқaъдa oйлapи вa зyлҳижжa oйининг биpинчи ўн кyни. .Maкoн мийқoти, эca, давоми...

9425 11:00 / 15.06.2024
Ёд этинг, Биз Байтни Каъбани инсонларга савоб қозониш бир тан, бир жон бўлиш учун жамланиш ва омонлик маскани қилдик. Сизлар мақоми Иброҳимдан бир давоми...

16613 05:00 / 16.01.2017
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021