1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Таҳлил, тасбеҳ, такбир, таҳмид ва истиғфор айтишнинг фазилати

16:36 / 22.06.2024 15716 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Таҳлил бу “Ла илаҳа иллаллоҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ” дейиш. 

Тасбиҳ бу “Субҳаналлоҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳ ҳар қандай айбу-нуқсондан покдир” дейиш. 

Такбир бу “Аллоҳу акбар” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳ буюкдир” дейиш. 

Таҳмид бу “Алҳамдулиллаҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин” дейиш. 

Истиғфор бу “Астағфируллоҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳ менинг гуноҳларимни мағфират этсин (кечирсин)” дейиш демакдир. 

Бунинг фазилати ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси шарифларда шундай марҳамат қиладилар:  “Биродарим Юнус алайҳиссаломнинг дуоси ажойибдир, аввали таҳлил, ўртаси тасбиҳ ва охири гуноҳга иқрор бўлиш – Сендан ўзга илоҳ йўқ, (ҳар қандай айбу-нуқсондан) поксан, албатта мен золимларданман.
– Ғам-ташвишли ёки балоланган, ёки қарздор бирор кимса бир кунда уч марта шу дуони ўқиса, албатта, унга ижобат бўлади.”

Дуонинг арабча матни:


لَا إِلَٰهَ إِلَّا أَنْتَ سُبْحَانَكَ إِنِّي كُنْتُ مِنَ الظَّالِمِينَ


Ўқилиши: «Лаа илааҳа иллаа анта, субҳанака, инний кунту миназ золимийн» (Анбиё сураси, 87-оят).

Ушбу дуони доим айтиб юрайлик

«Ал-ҳизбул Аъзам вал-вирдул афхом» китобидан.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жума куни мени кўрмадилар. Намозни ўқиб бўлганларидан кейин давоми...

8790 08:18 / 01.05.2024
Аллоҳим, бизга Қуръон севгисини, Қуръон фазлини, Қуръон нурини, Қуръон сакийнатини, Қуръон шифосини, Қуръон баракасини, Қуръон раҳматини, Қуръон ҳидоятини, Қуръон давоми...

1258 13:44 / 13.08.2025
. Тамийм адДорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким ўн марта .Ашҳаду аллаа илааҳа давоми...

1183 04:02 / 24.09.2025
Билол розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон намозга чиқсалар, қуйидаги дуони ўқир эдилар давоми...

4033 13:31 / 10.09.2019
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021