1447 йил 5 зулқаъда | 2026 йил 22 апрель, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Сувайш каналини қазиш ғоясининг илк муаллифи ким эди?

17:43 / 25.06.2024 1837 pdf Ўқиш режими + -

Ҳижрий 193 йилда Ҳорун ар Рашид Баҳрир Рум (Ўрта Ер денгизи) ва Баҳри Қулзум (Қизил денгиз)ни боғловчи канал қазишни ихтиёр қилган. Чунки бу канал орқали озиқ-овқат маҳсулотлари ва қурол-аслаҳаларни етказиб бериш осонлашар эди. Бироқ у Румликларнинг маркаблари Ҳижозга суқулиб кириб олишларига имконият бўлиб қолишидан ҳавотир олар эди.

Чунки улар бу ҳолда Макка ва Мадина шаҳарларига талончилик ҳужумларини амалга оширишлари, ҳажга йўл олган ҳожиларнинг кемаларига ҳамла қилишлари, алал оқибат Масжидул Ҳаромгача етишлари мумкин эди.

Шу сабабдан ҳам Ҳорун ар Рашид Макка Ҳарамининг ҳудудларини ҳимоя қилишни ҳамда Исломнинг муқаддас ерларини муҳофазасига риоя қилган ҳолда, ушбу канални қазиш режасидан воз кечган эди.

Шунинг учун ҳам мусулмонларнинг пешвоси Ҳорун ар Рашид Сувайш канали қазиш ҳақида фикр қилган биринчи шахсдир. Канални қазишни эса замонамизнинг бугунги тарихчилари бундан минг йиллар ўтиб бу ишга бош бўлган француз Лессепсга нисбат берадилар. Ушбу маълумотлар Масъудийнинг «Муруужиз заҳаби» ҳамда «Мухтасарил муфийди фий ахбарир Рошийди» асарида келтирилган.

Сувайш канали – Мисрдаги Ўрта Ер денгизи ва Қизил денгизларни боғловчи шлюзсиз юк ташиш канали. Канал ҳудуди икки қитъа – Африка ва Евросиё ўртасидаги шартли чегара ҳисобланади.

1855 йилда Франциялик дипломат Фердинанд Лессепс Усмонли Cултонлиги томонидан тайинланган Миср ҳукмдори Муҳаммад Саид Пошшодан Сувайш каналини қазиш учун рухсатнома олади. Саид Пошшо канални қазиш учун Мисрда компания ташкил этилишига рухсат беради. Канал қурилиши бир неча йил давом этиб, 1869 йил 17 ноябрда очилган. Уни Британия ва Франция назорат қилган.

1956 йилда келибгина у Миср тасарруфига ўтган. Ўрта Ер денгизини Қизил денгиз билан боғлайдиган Сувайш каналининг дунё иқтисодиётида тутган ўрни жуда катта. Европадан Осиё, Африка ва Австралияга юборилаётган ёки аксинча йўналишда ташилаётган юкларнинг асосий қисми шу канал орқали ўтади.

Сувайш каналидан сўнги бир йилда 18-20 минг атрофида кема ўтяпти ва бу Миср бюджетига 6-8 миллиард доллар маблағ келтиряпти.


Манба
arabic.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мужамма Малик Фаҳд литтибаъати Мусҳафи ШарифУшбу мажмуа Саудия Арабистонининг Мадинаи Мунаввара шаҳрида жойлашган бўлиб, Қуръони каримнинг аслий араб тилида ва давоми...

3665 10:06 / 20.12.2018
Маълумки, .Hilolnashr, нашриётматбааси .Олтин силсила, туркумида дунё мусулмон уламолари томонидан якдиллик билан эътироф этилган мўътабар ҳадис тўпламларини нашр давоми...

3204 14:05 / 20.11.2019
Олий Мажлис депутатлари .Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида,ги қонуннинг янги таҳририни биринчи ўқишда қабул қилди. Бу ҳақда xpress.uz телеграм канали давоми...

1445 16:40 / 15.09.2020
Бугун, 1 март куни .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, жомеъ масжиди имом ноиби Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид .Минор, жомеъ масжидига хуфтон намозига ташриф давоми...

1598 13:00 / 01.03.2022
Аудиолар

232708 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151234 14:35 / 11.08.2021