1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

БАА делегацияси Тошкент ислом институти ва фатво маркази фаолияти билан танишди

14:59 / 28.06.2024 1192 pdf Ўқиш режими + -

Бугун, 28  июнь куни Бирлашган Араб Амирликларининг “Ҳидоя” экстремизмга қарши курашиш маркази раиси Доктор Али Рошид Ал-Нуаимий бошчилигидаги делегацияси мамлакатимизга ташрифи доирасида Тошкент ислом институти фаолияти билан танишди. 

Мартабали меҳмонга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков ҳамроҳлик қилди. 

Доктор Али Рошид Ал-Нуаимий жанобларига институт тарихи ҳақида батафсил маълумот берилиб, бугунги ўқув жараёнлари билан таништирилди. Меҳмон Қуръони карим ва тажвид ўқув курси дарс жараёнларини диққат билан кузатди.

Делегация аъзолари Тошкент ислом институтига ташрифи таасcуротларини институтнинг “Меҳмонлар китоби”га ёзиб қолдирди.

Шунингдек, меҳмонлар  Фатво маркази фаолияти билан танишиб, Фатво маркази мутахассислари билан мулоқот қилдилар.

Ташриф якунида томонлар ўзаро эсдалик совғалари алмашдилар.

 

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Кириб келаётган муборак Рамазон ойи олдидан АПЛ даги мусулмон футболчилардан ташкил топган рамзий жамоа тузилди. Ушбу таркибдан Абдуқодир Ҳусанов ҳам жой олган. Манба tribunauz

1503 16:25 / 28.02.2025
Маълумки, AzonTV ndash илмиймаърифий онлайн телеканали томонидан Республикамиз бўйлаб Устоз Зайниддин қори Муҳаммад Юсуф хотираларига бағишланган .Қуръон мусобақаси давоми...

1922 09:45 / 16.05.2021
Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва унинг ҳудудий вакилликлари томонидан 2020 йилда фаол хизмат қилган, ўз йўналишларида намунали фаолият кўрсатаётган давоми...

1753 16:30 / 29.12.2020
Бугун, 22 январь куни эрта тонгда Умра ndash 2022rdquo мавсумининг илк зиёратчилари Тошкент халқаро аэропортидан Саудия Арабистонига жўнаб кетдилар.Ўзбекистон давоми...

1670 09:36 / 22.01.2022
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021