1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Қабул имтиҳонларини ўтказиш саналари эълон қилинди

12:52 / 23.07.2024 1482 pdf Ўқиш режими + -

2024-2025 ўқув йили учун Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларининг (Кундузги таълим) қабул имтиҳонлари қуйидаги манзилларда бўлиб ўтади:

1-ҳудуд:  ЖОЙЛАШУВ 
Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри “Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний” ўрта махсус ислом таълим муассасаси биносида жорий йилнинг 1 август куни (346 нафар абитуриент иштирок этади);

2-ҳудуд:  ЖОЙЛАШУВ
Бухоро вилояти, Бухоро шаҳри Мир Араб олий мадрасаси биносида 3-4 август кунлари (849 нафар абитуриент иштирок этади);

3-ҳудуд: ЖОЙЛАШУВ
Қашқадарё вилояти, Китоб тумани 1-сонли касб-ҳунар мактаби биносида 6-7 август кунлари (533 нафар абитуриент иштирок этади);

4-ҳудуд: ЖОЙЛАШУВ
Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳри “Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси биносида 8-9 август кунлари (435 нафар абитуриент иштирок этади);

5-ҳудуд: ЖОЙЛАШУВ
Наманган вилояти, Наманган шаҳри, “Ҳидоя” ўрта махсус ислом таълим муассасаси биносида 13-17 август кунлари (2261 нафар абитуриент иштирок этади);

6-ҳудуд: ЖОЙЛАШУВ
Тошкент шаҳри Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти биносида 19-24 август кунлари (2631 нафар абитуриент иштирок этади) ўтказилади.

Имтиҳон саналари ҳудудлардаги абитуриентлар сонидан келиб чиқиб белгиланган.

Ҳурматли абитуриентлар! Қабул имтиҳонлари тўғрисида ишончли маълумотларни Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда диний таълим муассасаларнинг ижтимоий тармоқ саҳифаларида кузатиб боринг. Бошқа саҳифалардан келаётган асоссиз маълумотларга алданиб қолманг!

Имтиҳон рухсатномасини олиш тартиби бўйича қўшимча маълумот берамиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Islom.uz портали жамоаси Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 32 йиллиги муносабати билан барчангизни муборакбод этади Аллоҳ таоло давоми...

1908 17:02 / 08.12.2024
.Hilol Nashr, матбаанашриёт мажмуаси ҳамда islom.uz портали жамоаси узоқ йиллар халқимизга ва динимизга хизмат қилиб келаётган Тошкент шаҳар Олмазор тумани .Имом Термизий, давоми...

2132 21:48 / 10.04.2021
БМТ болалар жамғармаси ЮНИСЕФ Европа иттифоқига аъзо давлатларни ўз ҳаётларини хавф остига қўйиб Европа қирғоқларига чиқишга ҳаракат қилаётган мигрант давоми...

2743 07:00 / 25.01.2019
Кўринмас ёв ndash коронавирус бутун дунё аҳолисининг сабрини синовдан ўтказди. Бу вабо жаҳон халқларига жуда катта талафотлар етказди, башариятнинг силласини, давоми...

2725 13:40 / 16.09.2021
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021