1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Қиёматга яқин қолганда Қустантиниянинг фатҳ этилиши

15:35 / 05.08.2024 3945 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «لَا تَقُومُ السَّاعَةُ حَتَّى يَنْزِلَ الرُّومُ بِالْأَعْمَاقِ، أَوْ بِدَابِقٍ فَيَخْرُجُ إِلَيْهِمْ جَيْشٌ مِنَ الْمَدِينَةِ مِنْ خِيَارِ أَهْلِ الْأَرْضِ يَوْمَئِذٍ، فَإِذَا تَصَافُّوا قَالَتِ الرُّومُ: خَلُّوا بَيْنَنَا وَبَيْنَ الَّذِينَ سَبَوْا مِنَّا، نُقَاتِلْهُمْ، فَيَقُولُ الْمُسْلِمُونَ: لَا وَاللهِ، لَا نُخَلِّي بَيْنَكُمْ وَبَيْنَ إِخْوَانِنَا، فَيُقَاتِلُونَهُمْ فَيَنْهَزِمُ ثُلُثٌ، لَا يَتُوبُ اللهُ عَلَيْهِمْ أَبَدًا، وَيُقْتَلُ ثُلُثُهُمْ، أَفْضَلُ الشُّهَدَاءِ عِنْدَ اللهِ، وَيَفْتَتِحُ الثُّلُثُ، لَا يُفْتَنُونَ أَبَدًا، فَيَفْتَتِحُونَ قُسْطَنْطِينِيَّةَ، فَبَيْنَمَا هُمْ يَقْتَسِمُونَ الْغَنَائِمَ قَدْ عَلَّقُوا سُيُوفَهُمْ بِالزَّيْتُونِ إِذْ صَاحَ فِيهِمُ الشَّيْطَانُ: إِنَّ الْمَسِيحَ قَدْ خَلَفَكُمْ فِي أَهْلِيكُمْ، فَيَخْرُجُونَ وَذَلِكَ بَاطِلٌ، فَإِذَا جَاءُوا الشَّأْمَ خَرَجَ، فَبَيْنَمَا هُمْ يُعِدُّونَ لِلْقِتَالِ يُسَوُّونَ الصُّفُوفَ إِذْ أُقِيمَتِ الصَّلَاةُ، فَيَنْزِلُ عِيسَى ابْنُ مَرْيَمَ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَأَمَّهُمْ، فَإِذَا رَآهُ عَدُوُّ اللهِ ذَابَ كَمَا يَذُوبُ الْمِلْحُ فِي الْمَاءِ، فَلَوْ تَرَكَهُ لَانْذَابَ حَتَّى يَهْلِكَ وَلَكِنْ يَقْتُلُهُ اللهُ بِيَدِهِ فَيُرِيهِمْ دَمَهُ فِي حَرْبَتِهِ».

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ алайҳиссалом шундай дедилар: «Румликлар Аъмоқ ёки Добиққа етиб келмагунча Қиёмат қойим бўлмайди. Ўшанда Мадинадан ўша кундаги ер юзи аҳолисининг энг яхшиларидан иборат қўшин уларга қарши чиқади. Улар саф-саф бўлиб туришганда румликлар: «Бола-чақамизни асир қилиб олиб кетганларни ўзимизга қўйиб беринглар, улар билан жанг қилайлик», дейишади. Шунда мусулмонлар: «Йўқ! Аллоҳга қасамки, биродарларимизни сизларга бериб қўймаймиз», дейишади. Сўнг улар билан жанг қилишади. Уларнинг (мусулмонларнинг) учдан бири қочади, Аллоҳ уларнинг тавбасини тоабад қабул қилмайди. Учдан бири эса ўлдирилади, улар Аллоҳнинг ҳузурида энг афзал шаҳидлардир. Яна учдан бири фатҳ қилади ва улар тоабад фитнага учрамайдилар. Сўнг Қустантинияни фатҳ қилишади. Кейин қиличларини зайтун дарахтига илиб қўйиб, ўлжаларни тақсимлашаётган пайтда тўсатдан ораларида шайтон: «Масийҳ (Дажжол) аҳлу аёлингизга эга чиқиб олди!» деб қичқиради. Шунда улар йўлга тушишади, лекин бу ёлғон бўлади. Шомга етиб келишганда эса у (Дажжол) зоҳир бўлади. Улар жангга тайёрланиб, сафларни тўғрилаб туришганда намозга иқома айтиб қолинади. Шунда Ийсо ибн Марям соллаллоҳу алайҳи васаллам тушиб, уларга имом бўлади. Аллоҳнинг душмани (Дажжол) у зотни кўрган заҳоти сувда эриган туздек эриб кетади. Агар қўйиб берилса, эриб, охири ҳалок бўлар эди, бироқ Аллоҳ уни у зотнинг (Ийсо алайҳиссаломнинг) қўли билан ўлдиради. Кейин (Ийсо алайҳиссалом) найзасидаги унинг қонини уларга кўрсатади».

Шарҳ: Бу ерда Қиёматга яқин қолганда Қустантиниянинг фатҳ этилиши, Ийсо ибн Марям алайҳиссаломнинг тушишлари ва Дажжолнинг қатл қилишлари ҳақида гап кетмоқда.

وَعَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «هَلْ سَمِعْتُمْ بِمَدِينَةٍ جَانِبٌ مِنْهَا فِي الْبَرِّ وَجَانِبٌ مِنْهَا فِي الْبَحْرِ»؟ قَالُوا: نَعَمْ، يَا رَسُولَ اللهِ، قَالَ: «لَا تَقُومُ السَّاعَةُ حَتَّى يَغْزُوَهَا سَبْعُونَ أَلْفًا مِنْ بَنِي إِسْحَقَ فَإِذَا جَاءُوهَا نَزَلُوا فَلَمْ يُقَاتِلُوا بِسِلَاحٍ وَلَمْ يَرْمُوا بِسَهْمٍ قَالُوا: لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَاللهُ أَكْبَرُ فَيَسْقُطُ أَحَدُ جَانِبَيْهَا الَّذِي فِي الْبَحْرِ ثُمَّ يَقُولُوا الثَّانِيَةَ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَاللهُ أَكْبَرُ فَيَسْقُطُ جَانِبُهَا الْآخَرُ ثُمَّ يَقُولُوا الثَّالِثَةَ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَاللهُ أَكْبَرُ فَيُفَرَّجُ لَهُمْ فَيَدْخُلُوهَا فَيَغْنَمُوا فَبَيْنَمَا هُمْ يَقْتَسِمُونَ الْغَنائِمَ إِذْ جَاءَهُمُ الصَّرِيخُ فَقَالَ: إِنَّ الدَّجَّالَ قَدْ خَرَجَ فَيَتْرُكُونَ كُلَّ شَيْءٍ وَيَرْجِعُونَ». رَوَاهُمَا مُسْلِمٌ.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир томони қуруқликка, бир томони денгизга туташган шаҳар ҳақида эшитганмисизлар?» дедилар. «Ҳа, эй Аллоҳнинг Расули», дейишди. У зот шундай дедилар: «Бану Исҳоқдан етмиш минг киши у ерга ғазот қилмагунича Қиёмат қойим бўлмайди. Улар у ерга бориб, тўхташади. Қурол кўтариб жанг ҳам қилишмайди, бирорта ўқ ҳам отишмайди, «Лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар», дейишади. Шунда унинг (шаҳарнинг) икки томонидан бири – денгиз томони қулаб тушади. Сўнг иккинчи бор «Лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар», дейишади, унинг иккинчи томони ҳам қулайди. Сўнгра учинчи бор «Лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар», дейишади. Ниҳоят, уларга фатҳ берилади. Сўнг улар у ерга кириб, ўлжалар олишади. Улар ўлжаларни тақсимлашаётганда бир жарчи: «Дажжол чиқди!» деб қичқиради. Шунда улар ҳамма нарсани ташлаб, қайтиб кетишади».

Иккисини Муслим ривоят қилган.

«Фитналар ва Қиёмат аломатлари» китобидан

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳар бир мўминмусулмон банда эҳтиёт бўлиши лозим бўлган қалб хасталикларидан яна бири фосиқликдир..Фисқ, сўзи луғатда қобиқни тешиб чиқиш маъносини давоми...

4211 11:15 / 22.01.2019
Аллоҳ таоло ҳар бир ишни қачон бўлишини олдиндан белгилаб қўйган. Биз бандалар Аллоҳ ирода қилган нарсани амалга оширувчилармиз.Дўстларингиз уйланиб, фарзандли давоми...

5338 11:00 / 28.05.2022
Аллоҳ таолонинг зикри ҳаловатли ва шундай осонки, инсон озгина эътибор ила уни ҳар доим адо қила олади. Бу ибодатнинг фазилат ва фойдалари беҳисобдир. Аллоҳ таоло давоми...

1833 14:34 / 07.11.2025
Уламоларимиз банда содир этадиган гуноҳлар асосан унинг қуйидаги тўрт сифатидан келиб чиқишини таъкидлаганлар1. Ҳайвоний сифатлар.Бу турдаги сифатлардан турли давоми...

4054 12:10 / 28.04.2019