1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Кимдан ажабланишни ҳам билмайсиз

17:03 / 11.08.2024 1591 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир аёл Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бир чопон кўтариб келиб деди:

- Эй Аллоҳнинг Расули! Буни қўлларим билан тўқидим. Буни кийишингизни истайман!

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уни олдилар. Унга эҳтиёжлари бор эди. Сўнгра уни кийиб одамлар олдига чиқдилар. Шунда бир киши деди:

- Эй Аллоҳнинг Расули! Уни менга беринг!

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Хўп!», деб бироз ўтирдилар. Сўнгра кийимни ўраб унга бериб юбордилар. Кишилар у кишини маломат қилишди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «йўқ» дея олмасликларини билиб туриб сўрадинг-а?!».

У киши деди: «Ўлганимда у кийим менинг кафаним бўлиши учун сўрадим!».

Ҳадисни ривоят қилган Саҳл розияллоҳу анҳу айтади: «Дарҳақиқат, ўша кийим унинг кафани бўлди!».

Кимдан ажабланишни ҳам билмайсиз. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари кийимга муҳтож бўла туриб у кийимни ҳалиги кишига бериб юбордилар. У саҳобий эса Аллоҳга йўлиққан пайтда унинг кийими Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг баданлари теккан кийим бўлишини истади!

Аммо ҳаё қиличи билан кишиларнинг нарсасини олиш мумкин эмас. Кимнингдир қаламини оласиз, кимнингдир соатини оласиз, кимнингдир атирини оласиз. Эҳтимол унинг ҳаёси «йўқ» дейишига монелик қилар. Аммо бу бошқаларнинг сурбетлик қилишига баҳона бўла олмайди!

Абдулқодир Полвонов

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024 йил 3 август 03-07/4702-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

Муаллиф
Абдулқодир Полвонов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва саҳобалар розияллоҳу анҳумдан келган хабарлар асосида қабр азобига ndash ким шунга лойиқ бўлса ndash ва унда Мункар ва давоми...

4714 14:00 / 21.03.2021
Бунда яқин кишиси ўлганидан унинг мадҳини муболаға билан баланд овозда айтиб, бақириб йиғлаш кўзда тутилади. Жоҳилият пайтида шундай бўлган. Шунингдек, қадимги давоми...

1882 16:38 / 23.05.2024
Ризқдаги тангликдан шикоят қиламиз. Қанча одамлар нафас олишдаги тангликдан қийналадилар.Тўполончи бўлса ҳам болаларимиз бор. Қанча одамлар фарзандсизликдан давоми...

2951 14:00 / 08.10.2021
Иброҳим ибн Адҳамдан .Дунёда зоҳидликка нималар сабабидан эришдингиз,, деб сўрашди.У зот жавоб қилдилар .Бунга уч нарса сабаб бўлди 1. Қабрни ёлғизлатувчи кўрдим, давоми...

1853 16:07 / 23.12.2022