1447 йил 5 зулқаъда | 2026 йил 22 апрель, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсир

Одамлар мўъжизаларни кўриб ҳам иймонга келмайдилар

19:00 / 13.08.2024 1727 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ

«Улар осмонлару ерни яратган Аллоҳ уларга ўхшашини яратишга қодир эканини ва улар учун шак-шубҳасиз ажал белгилаганини билмадиларми?! Бас, золимлар куфрдан бошқа нарсадан бош тортдилар» (Исро сураси, 99-оят).

Ўша кофирлар ақлларини ишлатиб, ўйлаб кўрганларида, аввалги оятдаги «Агар суяк ва титилган тупроқ бўлсак ҳам, албатта, янгитдан яратилиб, қайта тирилтириламизми?» деган гапларини айтмас эдилар.

«Улар осмонлару ерни яратган Аллоҳ уларга ўхшашини яратишга қодир эканини ва улар учун шак-шубҳасиз ажал белгилаганини билмадиларми?!»

Борлиқдаги барча мавжудотни ва осмонлару ерни яратган Зотга ўша борлиқдаги кичкинагина заррача ҳисобланган инсонни қайта яратиш нима иш бўлибди!

Аллоҳ улар учун шак-шубҳасиз ажал белгилагандир.

Яратилишлари, ҳаётда бўлишлари, қайта тирилишлари – ҳамма-ҳаммасининг вақти аниқ белгилаб қўйилгандир. Белгиланган ўша ажалдан олдинга ҳам, кейинга ҳам сурилмайди. Айнан ўша белгиланган вақтда бўлади.

«Бас, золимлар куфрдан бошқа нарсадан бош тортдилар».

Улар фақат куфрни ихтиёр қилиб, туриб олдилар. Шунинг учун ҳам ақлларини ишлатиб, ҳақиқатни идрок эта олмадилар.

Эй Пайғамбар, уларга

ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ

«Сен: «Агар сизлар Роббим раҳмати хазиналарига эга бўлсангиз ҳам, уни сарфлашдан қўрқиб, мумсиклик қилган бўлар эдингиз. Инсон зоти ўзи зиқна бўлур», – деб айт» (Исро сураси, 100-оят).

Аллоҳ таолонинг раҳмати ва Унинг хазинаси жуда ҳам кенг. Аммо кофирлар – феъли тор, ўзи зиқна кофирлар, фаразан, қўлларига ўша хазина тасарруфи тушиб қолса ҳам, мумсиклик қилиб, тугаб қолади, деб қўрқиб, бировга ундан ҳеч нарса бермас эдилар.

Аллоҳ таоло ана ўша ҳақиқатни кофиру мушрикларнинг юзларига очиқ айтиб, баён қилишни амр этиб:

«Агар сизлар Роббим раҳмати хазиналарига эга бўлсангиз ҳам, уни сарфлашдан қўрқиб, мумсиклик қилган бўлар эдингиз», – деб айт, эй Пайғамбарим», – демоқда.

Ва бу ҳолат ҳамма одамларда ҳам бўлиши мумкин нарса эканига ишора қилиб, сўзининг давомида:

«Инсон зоти ўзи зиқна бўлур», – деб айт», – деб амр қилмоқда. Ана ўша ҳар кимда бўлиши мумкин бўлган мумсиклик сифатини исломий тарбия тўғри йўлга солиши мумкин, холос. Иймон – Исломдан узоқда бўлганлар эса худди ушбу ояти каримада зикр қилинганидек бўладилар.

Юраги тор, бахил, хасис, зиқна одамларнинг қалби ҳам қаттиқ бўлади. Ундай одамлар турли-туман мўъжизаларни кўриб туриб ҳам иймонга келмайдилар. Мисол учун, Мусо алайҳиссаломга Аллоҳ таоло тўққизта турли мўъжизаларни берди. Аммо кофирлар шунда ҳам иймонга келмадилар.

«Тафсири Ҳилол» китоби асосида тайёрланди

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Ва сендан руҳ ҳақида сўрарлар. Сен .Руҳ Роббимнинг ишидир. Сизга жуда оз илм берилгандир,, ndash деб айт, Исро сураси, 85оят. Ушбу ояти кариманинг нозил бўлиши давоми...

1560 19:00 / 16.07.2024
Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади Хотинларидан ийло қилганлар учун кутиш тўрт ойдир. Агар қайтсалар, бас, албатта, Аллоҳ ўта давоми...

4699 15:30 / 16.02.2020
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади .Ушбулар Роббинг сенга ваҳий қилган баъзи ҳикматлардир. Аллоҳ билан бирга ўзга илоҳ қилма. Яна давоми...

1488 19:00 / 02.04.2024
Эй иймон келтирганлар Касб қилган нарсаларингизнинг покизаларидан ва Биз сизларга ердан чиқариб берган нарсалардан нафақа қилинглар. Нафақа қилганингизда давоми...

5974 09:05 / 22.04.2018
Аудиолар

232708 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151234 14:35 / 11.08.2021