1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Салавот – дуонинг икки қаноти

05:55 / 21.08.2024 6651 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Сунани Термизий»да «Дуодан олдин Аллоҳга ҳамду сано ва Аллоҳнинг Расулига салоту салом айтмоқ» деган 416-бобда қуйидаги ҳадиси шарифлар келтирилади.

Ҳазрати Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Дуо осмон билан ер орасида тўхтатиб турилади, Пайғамбаринг соллаллоҳу алайҳи васалламга салот айтмагунингча токи бу дуодан бирор сўз Аллоҳ ҳузурига чиқмайди». («Сунани Термизий», 486-ҳадис).

Ҳазрати Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Мен намоз ўқиётган эдим, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шу ерда эдилар. Ҳазрати Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳумо ҳам у киши билан бирга эдилар. Ўтиргач, Аллоҳга сано айтиш билан бошладим, кейин Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтдим, кейин ўзим учун дуо қилдим. Шунда ҳазрати Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Тилайвер, тилаган нарсанг сенга берилади! Тилайвер, тилаган нарсанг сенга берилади!», дедилар» («Сунани Термизий», 593-ҳадис).

Ҳасан-саҳиҳ. Аҳмад ибн Ҳанбал бу ҳадисни Яҳё ибн Аҳмаддан қисқа тарзда ривоят қилганлар.

Энг машҳур салавот ҳар намозда айтиладиган муборак салавотдир. Аммо ҳадиси шарифларда бироз фарқли матнлар ҳам келган.

Демак, салавот бир хил сўзлар билан айтилмасдан, турли сўз ва иборалар билан айтилаверади («Тафсири Ҳилол» 4, 627-с.).

Севикли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари ҳадиси шарифларда таълим қилган салавотлардан ташқари салафи солиҳин, яъни ўтган солиҳ, зотлар қолдирган салавотлар ҳам бор.

«Энг гўзал салавотлар» рисоласидан

Ушбу рисола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 29 октябрь 03-07/6661-сонли хулосаси асосида чоп этилган.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Яҳё Суҳайб ибн Синон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мўминнинг иши ажабланарли, ҳайратомуздир. Ҳамма иши унга давоми...

4012 09:05 / 12.11.2017
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан .Қандай амал Аллоҳ учун энг маҳбубдир, деб сўралди. .Оз бўлса ҳам, давомлиси,, давоми...

4837 09:05 / 03.09.2017
. ,. . Абу Жуҳайм Абдуллоҳ ибн Ҳорис Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Агар намоз ўқувчининг олдидан давоми...

1846 09:35 / 27.10.2019
Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Эй одам боласи, агар заруратингдан ортиқчасини эҳсон қилсанг, ўзинг учун яхши. давоми...

4509 06:10 / 05.09.2018
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021