1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Мусулмон кишига фарз илм қайси?

11:54 / 26.08.2024 2346 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кўпчилик «Мусулмон кишига фарз илм қайси?» деб сўрайди.

Илм олиш фарз, лекин ҳеч ким ҳамма илмни ўргана олмайди, демак, фарзи айн илм чеклаганган бўлади.

Бир сўз билан айтганда, мусулмон киши динига тўғри амал қилиши, тўғри эътиқодда бўлиши учун керакли илмларни ўрганиши фарзи айндир. Жумладан, динига, тарихига нисбатан бўладиган шубҳаларни аритадиган, иймонини барқарор қиладиган илмларни ўрганиши фарз ҳисобланди. Шубҳалар ҳужуми ортгани сари илмини зиёда қилиши, шубҳага ўрин қолдирмайдиган билимга эга бўлиши лозим.

Бошланғич фарз илм учун қуйидаги мавзуларда китоб ўқиш тавсия қилинади:

1. Беш рукн илми: иймон, намоз, рўза, закот ва ҳаж. Ушбу мавзуларда лоақал иккитадан китоб ўқиш ва асосий маълумотларни ёдлаш керак.

2. Сийратга оид иккита китоб.

3. Ахлоқ одобга оид китоблар.

4. Руҳий тарбияга оид китоб.

5. Оила илми.

Ушбу мавзуларнинг ҳар бирида камида иккитадан китоб ўқиб, маълумотларни ўзлаштириш керак. Кейин бошқа китоблар билан бу мавзулардаги илмини ўстириб бораверади. Бундан ташқари, ҳар ким ўз мутахассислиги, ҳаёт тарзига тегишли илмни ўрганиши керак бўлади. Агар Исломга тааллуқли бирор мавзуда қалбига шубҳа тушгудек бўлса, уни аритгунча илм излаши лозим.

Бу мавзуларнинг барчасида устозимиз шайх Муҳаммад Содиқ раҳматуллоҳи алайҳнинг китоблари бор. Айниқса, «Ижтимоий одоблар» ва «Руҳий тарбия» китобларини ўқиш жуда ҳам муҳим.

Ҳар бир ўзбек мусулмон ушбу китобларни ўқиши, фарзандларига ўқитиши даркор, ана шунда улар ўзлигини йўқотмайди, турли беҳуда шубҳалар, адашган тоифалар таъсиридан онгини ҳимоя қила олади.

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024 йил 3 август 03-07/4702-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

Муаллиф
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Интернетда бир маълумотни қидираётиб, қизиқ нарсага дуч келиб қолдим. Унда украиналик яҳудий олими қандай қилиб ўзининг Исломга киргани ҳақида хабар берган экан. давоми...

3301 10:00 / 25.08.2021
Буюк тобеъин Абдуллоҳ ибн Муборак бир маст кишининг шеър ўқиётганини эшитиб қолди .Ишқ мени хорлади. Мен хор бўлдим. Менинг ишқим тушганга етишадиган йўл давоми...

2664 14:00 / 28.02.2023
Ҳайвонот боғини томоша қилиб юрган меҳмонлардан бири филнинг оёғига боғланган кичкина ипга аҳамият бериб қолди. Шундай катта ҳайвонни кичкина ип тутиб турсая давоми...

2495 14:29 / 12.05.2025
Олим ва мусулмон табиб, тиб ва фалсафада машҳур бўлган ва ушбу соҳаларда машғул бўлган Ибн Сино. .ШайхурРаис, .Донишмандлар сардори, алломалар бошлиғи, деб давоми...

3420 11:03 / 01.03.2024
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021