1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Қайлуланинг аҳамияти

11:18 / 28.08.2024 2615 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кўпгина тадқиқотлар кун давомида ҳар куни қисқа ухлаш муҳимлигини тасдиқлайди. Бу мияни фаоллаштиради ва инсон саломатлигига фойда келтиради.

Уйқу – Яратганнинг мўъжизаларидан биридир. Лекин нега Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга кундузи мизғиб олишни буюрдилар? Бунда илмий ҳикмат борми?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга кундузи мизғиб олишга буюрдилар.

عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قِيلُوا فَإِنَّ الشَّيَاطِينَ لَا تَقِيلُ

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қайлула қилинглар, чунки шайтонлар қайлула қилмайди» дедилар.

Тобароний «Мўъжамул Авсот»да келтирган.

Янги илмий тадқиқотлар шуни кўрсатдики, одам ишлаётганда ухлаб олса, жиддий ва эҳтимол ўлимга олиб келадиган юрак муаммолари хавфини камайтиради. Шу билан бирга кундузги уйқу юракка фойда келтиради, стресс ва безовталикни камайтиради, иш стресснинг асосий манбаи ҳисобланади.

Бошқа тадқиқотларда, олимлар кундузги уйқу одам ўтказиб юборган тунги уйқуни тўлдириш учун жуда зарур эканлигини тасдиқлайдилар. Дарҳақиқат, тунги уйқу етарли эмас ва агар у узоқ вақт давом этса, зарарли бўлиши мумкин!

Замонавий илмий тадқиқотлар шуни ҳам тасдиқладики, иш пайтида қисқа дам олиш ишчиларнинг интеллектуал ва жисмоний кучларини янгилайди, меҳнат унумдорлигини оширади ва меҳнат шароитларига яхши тоқат қилиш қобилиятини ўстиради. Мутахассислар, шунингдек, уйқу стресс учун жавобгар бўлган кортизон гормони даражасини пасайтириш орқали стресс ва ташвишга қарши энг муҳим антидот эканлигини тасдиқлайди.

Уйқунинг фойдалари кайфиятни ва бошқа нарсаларни тартибга солишнинг қисқа муддатли афзалликлари билан чекланиб қолмайди, балки улар узоқ муддатда ҳам фойдалидир, чунки у юрак хуружи ва инсульт эҳтимолини ҳамда уларга олиб келадиган сабабларни камайтиради. Бу сабаблардан бири стресс.

Қолаверса, ухлаш юракка бевосита ва билвосита таъсир кўрсатадиган юрак уриши ҳамда нафас олиш тезлигини тартибга солишга ёрдам беради.

Миянинг магнитли сканерлаш тасвирлари шуни кўрсатадики, уйқу мияга маълумотни эслаб қолиш ва мустаҳкамлашга ёрдам беради ва уни маълумотларнинг тартибсиз тўпланиши ҳамда чарчоқдан халос қилади, шунинг учун ухлаш катталару болалар учун жуда зарур ва фойдалидир.

Шифокорлар кечаси уйғониш, баъзи ҳаракатлар қилиш ва тунда узоқ ухламасликни маслаҳат беришади, чунки бу юракка зарар етказади. Кундузи ухлаш тўғрисидаги юқоридаги ҳадисни ўйлаб кўрайлик! Кечаси ва кундузи ухлаш мўъжизаси ҳақида хабар берувчи ушбу улуғ оятга эътибор қаратайлик!

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:

وَمِنْ آيَاتِهِ مَنَامُكُم بِاللَّيْلِ وَالنَّهَارِ وَابْتِغَاؤُكُم مِّن فَضْلِهِ ۚ إِنَّ فِي ذَٰلِكَ لَآيَاتٍ لِّقَوْمٍ يَسْمَعُونَ

«Ва кечаси ва кундузи ухлашингиз ҳамда Унинг фазлидан талаб қилишингиз Унинг оят(белги)ларидандир. Албатта, бунда эшитадиган қавм учун оят(белги)лар бордир» (Рум сураси, 23-оят).

Абдуддоим Каҳел мақоласи ва бошқа маълумотлар асосида Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024 йил 3 август 03-07/4702-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Юнон фалсафасига раддияПокистон бош муфтийси, юқорида тилга олинган юзлаб китобларнинг сермаҳсул муаллифи муфтий Муҳаммад Шофий Деобанди, бу оятларга яна бир давоми...

2905 14:00 / 03.06.2022
Кундан кунга Қуръони Карим ва Суннати мутоҳҳарадаги илмий мўъжизалар, ҳақиқатлар илмий томондан ҳам аниқланмоқда. Ушбу мақолада Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи давоми...

2944 08:32 / 12.03.2024
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади .Аллоҳ бирон кишининг ичида иккита қалб қилган эмасдирhellip, Аҳзоб сураси, 4оят.Ушбу ояти каримага давоми...

3487 09:00 / 15.02.2023
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларининг ҳаммасини илм тасдиқлади ва бугун олимлар у зотнинг таомни бўлишишга чақирувларини давоми...

2746 13:43 / 31.10.2024
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021