1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Набийга салавот

15:07 / 05.09.2024 2615 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

اللهمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ النَّبِيِّ الأُمِّيِّ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ

«Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадинин набиййил-умиййи ва ъала али Муҳаммад».

Аллоҳим! Уммий пайғамбар бўлмиш ҳазрати Муҳаммадга ва ҳазрати Муҳаммаднинг оилалари (аҳли)га салоту салом айла!

(Абу Довуд, "Салот", 183, р. (рақам): 981; Аҳмад ибн Ҳанбал, IV, 119, р. 17072; Табароний, "Ал-Муъжам ул-кабир", XVII, 251-252, р. 698.)

«Уммий» сўзи Қуръони Каримда келган бўлиб, бу ўринда «ўқишни, ёзишни билмаган» (онадан туғма фазилатли) деган маънодадир.

Чунончи, Анкабут сураси, 48-ояти каримасида билдирилади: «(Эй Расулим!) Сиз бундан олдин бирор китоб ўқимас эдингиз, уни қўлингиз билан ҳам ёзмас эдингиз. Агар шундоқ бўлмаса эди, (унда: бу Қуръонни бошқа жойдан ўқидинг ёки ёзиб олдинг, деб) ботилга эргашувчилар (ҳавойи нафсларига кўра фикрлайдиган ва яшайдиганлар), албатта, шубҳаланар эди».

Аъроф сураси, 157-оятида ҳам «Уммий пайғамбар бўлган (сўнгги) Расул» ибораси келади; оят маъноси: «У (Аҳли Китоб бўлган)ларки, ёнларидаги Таврот ва Инжилда ўзлари (номи ва хислатини) ёзилган ҳолда топадиган, уммий пайғамбар бўлган (сўнгги) Расул (ҳазрати Муҳаммад)га эргашурлар»...
Ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳнинг элчиси бўлишлари жиҳатидан Расул, халққа Ҳақнинг амрларини етказишлари ва хабар беришлари жиҳатидан Набий, яъни пайғамбардирлар. (Тафсири Қози Байзовий).

«Энг гўзал салавотлар» рисоласидан

Ушбу рисола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 29 октябрь 03-07/6661-сонли хулосаси асосида чоп этилган.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиНабий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким саййидул истиғфор ndash .Аллоҳумма анта роббий лаа давоми...

5432 21:00 / 03.12.2022
Талқ ибн Ҳабибдан ривоят қилинади.Бир киши Абу Дардо розияллоҳу анҳунинг олдларига келиб .Эй Абу Дардо, уйингиз ёниб кетди,, деди. Абу Дардо эса .Аллоҳ азза ва жалла давоми...

2708 10:54 / 17.01.2023
. . Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам паноҳ сўраган калималар ила паноҳ сўранглар .Аллоҳим давоми...

963 07:02 / 20 январь
Суҳайб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бирор қишлоқни кўриб, унга киришни хоҳласалар .Аллоҳумма давоми...

984 03:20 / 13.07.2025
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021