1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Муаммо аслида борми?

11:39 / 24.09.2024 1774 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Автобус ҳар кунги одатига кўра ўз йўналишида ҳаракатланарди. Кунларнинг бирида унга бўйи салкам икки метр келадиган гавдали киши чиқди. Кўринишидан курашчига ўхшарди. Ҳайдовчига тикилиб қаради-да, баланд овозда «Жон чипта пулини бермайди» деди. Сўнг ўриндиққа ўтирди. Ҳайдовчи ундан қўрқиб, у билан тортишмай, вазиятга кўнди. Кейинги куни бу ҳол яна такрорланди. Вазият бир неча кун шу ҳолда давом этди. Жон автобусга минар ва йўл кирани бермасди. Ҳайдовчи бу муаммога ечим топа олмай боши қотди. Тунлари ухлолмасди. Бунга ортиқ тоқат қилолмай қолди-да, бодибилдинг тўгарагига аъзо бўлди, каратэ, дзюдо, ўзини ҳимоя қилишнинг турларини ва жанг санъатини ўрганди. Энди у олдингидек қўрқоқ эмасди. Ўзига ишончи ортган эди. Келгуси ойда Жон ўша автобусга яна чиқди ва ҳайдовчига тикилиб қараб, «Жон чипта пулини бермайди» деб бақирди. Ҳайдовчи автобусни шартта тўхтатиб, Жонга «Нега тўламас экан?!» деб қичқирди. Шунда Жон ҳайратланган ҳолда қотиб қолди ва автобусда бепул юриш учун гувоҳномаси борлигини ҳайдовчига тушунтирди.

Ҳар қандай муаммонинг ечимига киришишдан олдин ўйлаб кўрайлик, аслида муаммо борми ёки йўқми.

«Вазиятларни бошқариш санъати» китобидан

Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024 йил 3 август 03-07/4702-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Фин олимлари уйқу иқтисодий аҳвол ва маошга қанчалик таъсир қилишини ўрганди. Эрта ухлаб, эрта уйғонадиганлар кечгача ишлаб, кеч уйғонадиганлардан кўра кўпроқ давоми...

2781 16:28 / 18.02.2024
Бир танишим ҳикоя қилади.Қишлоғимизда тарихдан дарс берадиган бир муаллим бўларди. Жуда илмли, ҳалим инсон эди. Муаллим ёшлигидан китоб йиғар, баъзан кутубхонадан давоми...

3382 11:00 / 18.08.2023
.Олтин ва кумушни жамғариб, Аллоҳнинг йўлида сарфламайдиганларга аламли азобнинг .хушхабар,ини беравер,.Мазкур аламли азобнинг қандай бўлиши қуйидаги ояти давоми...

5257 18:34 / 08.04.2018
Қуръонга эҳтиром кўрсатиш нима дегани Шакшубҳасиз Қуръони Каримга кўрсатиладиган ҳақиқий эҳтиром уни кўп тиловат қилиш, уни пухта ёд олиш, оятларида келган давоми...

2684 21:07 / 01.01.2023
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021