1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мерос

Учдан бирга ҳақдорлар

12:19 / 02.10.2024 1648 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Учдан бирни олувчи меросхўрлар фақат иккитадир:

1. Она

2. Она бир ака-ука ва опа-сингиллар (икки ёки ундан кўп бўлишса).

Биринчидан, она учдан бирни олиши учун иккита шарт топилиши лозим:

а) Марҳумнинг фарзанди ёки ўғлининг фарзанди бўлмаслиги шарт.

б) Марҳумнинг икки ёки ундан кўп ака-укалари, опа-сингиллари бўлмаслиги шарт. Ака-ука ва опа-сингиллар туғишган ёки ота бир ёки она бир бўлишларининг фарқи йўқ. Шу билан бирга, улар мерос олувчи ёки маҳжуб бўлишиларининг ҳам фарқи йўқ. Бунга далил қуйидаги ояти каримадир. Унда аввал шундай дейилган:


ﯚ « ¬ ® ¯ ° ± ² ³

«Агар унинг фарзанди бўлмай, унга ота-онаси меросхўр бўлса, онасига учдан бир».

Сўнг шундай дейилган:

ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩﯪ

«Агар ака-укалари бўлса, онасига олтидан бир» (Нисо сураси, 11-оят).

Қоида. Мерос илмида (الإخوة) «ака-укалар» сўзи мутлақ ишлатилса-да, ундан кўплик учун ишлатиладиган уч ва ундан юқориси мақсад қилинмайди. Балки бунга икки ҳам киради, чунки луғатда кўплик иккитага ҳам ишлатилади. Мисол учун, жамоат намози имом ва битта иқтидо қилувчи билан ҳам дуруст бўлади. Кўпликни иккиликка ишлатиш тўғри бўлишига далолат қиладиган ояти карима ҳам бор.

Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖﮗ

«Агар икковингиз Аллоҳга тавба қилсангиз, қалбларингиз (ҳаққа) мойил бўлибди» (Таҳрим сураси, 4-оят).

Иккинчидан, она бир ака-ука ва опа-сингиллар (икки ёки ундан кўп бўлишса) қуйидаги икки шарт билан учдан бирни олишади:

1. Асл ва фарънинг бўлмаслиги шарт. Юқорида ўтганидек, бу нарса «калола» лафзидан маълум бўлади.

2. Улар икки ёки ундан кўп бўлишлари шарт. Эркак ёки аёл, ёхуд аралаш бўлишларининг эътибори йўқ. Бунга далил ушбу ояти каримадир:

ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡﮢ

«Агар бир эркак ёки аёл калола ҳолида мерос қолдирса, унинг биродари ёки синглиси бўлса, улардан ҳар бирига олтидан бир. Агар улар бундан кўп бўлсалар, учдан бирига шерикдирлар» (Нисо сураси, 12-оят).

Биринчи мулоҳаза. Аллоҳ таолонинг «унинг биродари ёки синглиси бўлса» деган сўзидан мурод она бир биродар ака-ука ёки сингиллардир, чунки Аллоҳ таоло туғишган ака-ука ва опа-сингилларнинг ҳукмини Нисо сурасининг охирида зикр қилган. Шунингдек, ота бир сингил ва ота бир биродарнинг ака-уканинг ҳукми ҳам ушбу ояти кариманинг ўзида баён қилинган. Демак, шундан маълум бўладики, «унинг биродари ёки синглиси бўлса» калимасида она бир биродар ака-ука ёки она бир сингил назарда тутилмоқда.

Иккинчи мулоҳаза. Аллоҳ таолонинг «учдан бирига шерикдирлар» деганидан она бир ака-ука, опа-сингиллар учдан бирда шерик эканликлари маълум бўлади. «Шерик» калимаси ўзаро тенг тақсимотни тақозо қилади. Шунга кўра эркак ва аёлни ажратмасдан, уларга учдан бирни баробар тақсимланади. Мерос уламоларининг она бир ака-ука ва опа-сингиллар тўғрисидаги қуйидаги сўзлари ушбу маънога далолат қилади:

«Уларнинг эркаклари ҳам, аёллари ҳам тақсимот ҳамда ҳақдорликда баробардир».

Аммо туғишган ёки ота бир ака-ука ва опа-сингиллар ўртасида мерос тақсимоти «бир эркакка икки аёл улушича» қоидасига кўра бўлади.

«Ислом шариатида мерос илми» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 24 августдаги 03-07/5163-рақамли ҳамда 2022 йил 27 сентябрдаги 03-07/7348-рақамли хулосалари асосида тайёрланган.

 

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Али Собуний
Таржимон
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мероснинг шартлари ҳам учтадир 1. Мерос қолдирувчининг ҳақиқий ёки ҳукмий равишда вафот этиши 2. Мерос қолдирувчининг вафоти пайтида меросхўрнинг тирик бўлиши 3. давоми...

2253 09:26 / 10.06.2024
Аллоҳ таоло марҳамат қилади Сизларга хотинларингиз қолдирган нарсанинг, агар уларнинг фарзанди бўлмаса, давоми...

2831 14:51 / 22.03.2024
Ўғиллар ва қизларга оид ҳукмлар 1. Аллоҳ таолонинг .Бир ўғилга икки қиз улушича..., деган қавли қуйидаги ҳукмларга далолат қилади bull агар марҳумнинг ортидан фақат давоми...

1654 10:57 / 21.02.2024
Меросхўрлардан иккитаси тўртдан бирни олади 1. Эр. Агар эрнинг хотинида хоҳ унинг ўзидан, хоҳ бошқа эридан боласи бўлса ёки боласининг боласи бўлса қанча пастласа давоми...

1542 11:42 / 03.09.2024
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021