1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Президентимиз анжуман иштирокчиларига табрик йўллади

12:38 / 15.10.2024 1110 pdf Ўқиш режими + -

Айни дамда «Ислом – эзгулик ва тинчлик дини» мавзусидаги нуфузли халқаро анжуман Қуръони Карим тиловати билан бошланди. Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси вице-президенти Баҳром Абдуҳалимов олиб бормоқда.

Даставвал Президент маслаҳатчиси Хайриддин Султонов Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жаноби олийларининг халқаро анжуман иштирокчиларига табригини ўқиб эшиттирди.

Унда халқаро конференция қатнашчилари қутланиб, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 78-сессиясидаги ташаббус қўллаб-қўвватлангани, сўнгги 7 йилда юртимизда диний-маърифий соҳада улкан ислоҳотлар олиб борилгани, халқаро илмий марказлар ташкил этилгани, кўплаб алломаларимизнинг китоблари нашр этилгани қайд этилган.

Шунингдек, анжуман доирасидаги муқаддас Ислом динининг инсонпарварлик моҳиятини очиб беришга қаратилган илмий маърузалар, ташаббуслар, муҳокамалар дунёда тинчлик-хотиржамликка ҳисса бўлиб қўшилишига умид билдирилган.

Халқаро анжуман давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Музаффар Комилов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев кабилар сўзга чиқиб, мамлакатимизда бағрикенглик сиёсати юритилаётгани, барча соҳалар қатори диний соҳада кенг кўламли ўзгаришлар бўлаётгани, ёт ғояларга қарши кураш бўйича миллий стратегия амалга оширилаётгани ва Ислом динидаги тинчликни таъминлашга қаратилган таълимотларини қайд этиб, барчани тинчлик ва эзгулик йўлида ҳамкорлик қилишга чақирдилар.

Халқаро анжуман қизғин давом этмоқда.

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Араб дунёсидаги 420 миллион кишининг учдан бир қисми тўғри овқатланишдан маҳрум бўлиб, сўнгги 20 йил ичида араб мамлакатларида очликдан азият чекаётганлар сони 91,1 давоми...

1915 13:30 / 22.12.2021
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ойни кузатиш бўйича Ишчи гуруҳининг илмий изланишлари, тажрибали астрономия марказлари ва нуфузли фатво ҳайъатларидан давоми...

2159 15:26 / 19.06.2023
VIII асрга оид Ислом оламидаги энг қадимги тарихга эга Мусҳаф нусхаларидан бири бўлган .Катта Лангар Қуръони, саҳифалари 2019 йилнинг ноябрь ойидан 2021 йилнинг май давоми...

2847 17:51 / 07.06.2021
Бугун, 22 январь куни эрта тонгда Умра ndash 2022rdquo мавсумининг илк зиёратчилари Тошкент халқаро аэропортидан Саудия Арабистонига жўнаб кетдилар.Ўзбекистон давоми...

1669 09:36 / 22.01.2022
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021