1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Малайзия Ўзбекистон исломий банкинг бозорига биринчилардан бўлиб кириши мумкин

16:42 / 19.10.2024 1210 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистон элчихонаси раҳбарияти Малайзиянинг «Export-Import Bank of Malaysia» (Эксимбанк) президенти ва бош ижрочи директори Нурбаю бинти Касим Чанг билан учрашди. Бу ҳақда dunyo.info сайти хабар берди.

Учрашувда Малайзия Эксимбанки раҳбарияти билан Ўзбекистон тижорат банкларига молиявий ресурсларни ажратиш ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни ўрнатиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Нурбаю бинти Касим Чанг Марказий Осиё давлатлари орасида Ўзбекистонда улкан салоҳиятга эгалиги, инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш ва инвесторларга қулай шарт-шароит яратиш юзасидан амалга оширилаётган ислоҳотлар ўзининг ижобий натижаларини бераётганини таъкидлади.

Малайзия томони билан Ўзбекистондаги халқаро рейтинглар ва стандартларга жавоб берадиган молиявий барқарор бўлган давлат ва хусусий банклар билан ҳамкорлик қилиш тўғрисида фикр алмашилди.

Эксимбанкнинг ўтган йиллар давомида исломий банкинг йўналишида эришган улкан тажрибасини инобатга олиб, Малайзия томонига Ўзбекистон молиявий секторига исломий банкинг ва суғурта (такафул) бозорига биринчилардан бўлиб кириш таклифи билдирилди.

Эксимбанки президенти Ўзбекистонга инвестиция киритишни режалаштираётган Малайзия компаниялари билан алоҳида учрашув ўтказиш, ҳар бир компания лойиҳаларини батафсил таҳлил қилган ҳолда, уларни қулай шартлардаги молиявий ресурслар билан таъминлаш масаласини ўрганиб чиқишга тайёрлигини билдирди.

Малайзия экспорт-импорт банки 1995 йил августда Молия вазирлиги таъсислигида стратегик секторларга инвестициялар ва экспортни рағбатлантириш ҳамда мамлакат компанияларининг янги бозорларга киришини осонлаштириш мақсадида ташкил этилган.

2023 йилда банкнинг умумий активлари қиймати 1,35 миллиард доллар, жами кредитлар ва молиялаштириш активлари 1,07 миллиард долларни, шундан, 707 миллион доллар (66 фоиз) анъанавий ва 363 миллион доллар (34 фоиз) исломий молия активлари ташкил этади. Ҳозирда банкнинг молиявий хизматлари дунёнинг 53 та давлатини қамраб олган.

Мавзуга оид мақолалар
Фаластинлик қочқинларга ёрдам бериш ва ишларни ташкил этиш бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Яқин Шарқ агентлигига гуманитар ёрдам ажратиш давоми...

1642 10:34 / 02.11.2023
Диёримиздан етишиб чиққан буюк алломаларнинг илмий изланиш ва кашфиётлари, маърифийилмий мероси жаҳон олимлари томонидан ҳамиша юксак эътироф давоми...

1558 18:06 / 20.01.2025
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев .500 нафар энг нуфузли мусулмонлар, рўйхатидан жой олди. Мазкур рўйхат мусулмон дунёсида сиёсий, иқтисодий, диний ҳамда давоми...

2815 15:57 / 10.11.2022
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021