1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Силаи раҳм

Бола отасининг қўлини қайтармаслиги лозим

10:37 / 03.11.2024 1722 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنِ الْعَوَّامِ بْنِ حَوْشَبٍ قَالَ: قَالَ لِي مُجَاهِدٌ: لَا يَرْفَعُ وَلَدٌ يَدَ وَالِدِهِ عَنْهُ، يَدَعُهُ يَصْنَعُ بِهِ مَا شَاءَ.

Аввом ибн Ҳавшабдан ривоят қилинади:

«Мужоҳид менга: «Бола ўзидан отасининг қўлини қайтармайди. Ота уни нима қилса, тек қўяди», деди».

Шарҳ: Агар ота боласини уриб турган бўлса ҳам, фарзанд унинг қўлини қайтармайди. Балки тек қўяди, нимани хоҳласа, қилсин. Баъзи вақтларда ота-она қандайдир бир ҳолатга тушиб, қўл кўтарганда ҳам фарзанд индамай туриши, ота-онасининг қўлини қайтармаслиги, силтамаслиги, ўқрайиб қарамаслиги керак. Майли, ота-она нима қилса қилсин, фарзанд сабр қилса, савоб олади.

Албатта, отанинг вояга етган боласини уриши нодир ҳолат. Аммо мабодо шу иш содир бўлиб қолса, бола ўзидан отанинг қўлини қайтармаслиги керак бўлади.

«Яхшилик ва силаи раҳм» китоби 1-жуз.

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7613-рақамли хулосаси асосида тайёрланган.

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган .Инсонга отаонаси ҳақида тавсия қилдик онаси уни заифлик устига заифлик билан кўтарди уни сутдан давоми...

3830 08:59 / 03.06.2021
. Язийд ибн Абу Ҳабийбдан ривоят қилинади .Уламолар .Онанинг ҳаққи отанинг ҳаққидан афзал,, дер эдилар. Ҳар бирининг ҳам ҳаққи бор,. Шарҳ Отаонанинг давоми...

2124 09:23 / 12.06.2024
Албатта, ҳар бир банданинг асосий мақсадларидан бири жаннатдан жой олишдир. Зотан, бу дунё ҳаётидан мақсад ҳам шу. Шунинг учун банда борки, ўзининг жаннатга давоми...

2454 13:47 / 22.05.2024
Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Бирортангиз .қулим, ёки .чўрим, демасин. Чунки ҳаммангиз Аллоҳнинг қулларисиз, аёлларингиз эса давоми...

2098 11:00 / 18.01.2021
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021