1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ўзбекистон тажрибаси бутунжаҳон саммити нигоҳида

20:42 / 05.11.2024 1127 pdf Ўқиш режими + -

2024 йил 5 ноябрь куни Боку шаҳрида БМТнинг иқлим ўзгариши конференцияси доирасида Бутунжаҳон диний етакчилари глобал саммити бошланди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Музаффар Комилов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Давронбек Махсудов иштирок этмоқда.

Анжуман Қуръони Карим тиловати ва хайрли дуолар билан бошланди.

Дастлаб, Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг саммит иштирокчиларга йўллаган табриги ўқиб эшиттирилди. Шунингдек, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бош котиби Антониу Гутерришнинг видеомурожаати намойиш этилди.

«Жаҳон динлари яшил сайёра учун» шиори остида ўтказилаётган нуфузли тадбирда дунёнинг 60 дан зиёд давлатидан 300 нафарга яқин ҳукумат вакиллари, халқаро ташкилотлар раҳбарлари, дин ва давлат арбоблари, таниқли диний етакчилар, олимлар ва экспертлар қатнашмоқда.

Тадбирнинг биринчи куни иштирокчилар томонидан глобал иқлим ўзгаришининг сабаб ва оқибатлари, табиатни асраш, экологик муаммоларнинг олдини олиш масалаларини муҳокама қилиниб, бу борада барча диний конфессиялар вакиллари олдида турган вазифалар юзасидан таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.

Анжуманда Ўзбекистон делегацияси раҳбари Музаффар Комилов маъруза қилиб, минтақада, хусусан, мамлакатимизда иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларини камайтириш, табиий бойликлардан оқилона фойдаланиш ва биологик хилма-хилликни янада бойитиш юзасидан амалга оширилган саъй-ҳаракатлар, ўзига хос тажрибалар ҳақида сўз юритди. Жумладан, сўнгги йилларда Ўзбекистонда Давлат раҳбари ташаббуси билан амалга оширилаётган «Яшил макон» лойиҳаси, унда турли диний конфессия ва миллий марказлар вакилларининг фаол иштироки, лойиҳа доирасида ҳар йили юртимизда 200 миллион туп дарахт экилиб, янги яшил ҳудудлар барпо этилаётгани алоҳида таъкидланди.

Саммит иштирокчилари томонидан Янги Ўзбекистондаги иқлим ўзгаришининг олдини олиш борасидаги саъй-ҳаракатлар, яшил ҳудудларни кўпайтириш борасидаги чора-тадбирлар ва илғор ташаббусларни юқори баҳоланди.

Конференция 6 ноябрь куни иши ўз ишини давом эттиради.

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Штаб квартираси Сеулда жойлашган Осиё журналистлари ассоциацияси ОЖА Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни 2018 йил одамиrdquo деб эълон қилди.Мамлакатимиз давоми...

3760 11:00 / 21.12.2018
2021 йил 27 март куни фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари асос солган, Ислом таълимотларини, шайх ҳазратларининг бой илмий меросини халқимизга давоми...

2092 09:48 / 26.03.2021
Бугун, 21 февраль куни Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига биноан Сурия Араб Республикасининг зилзиладан жабр кўрган аҳолиси учун инсонпарварлик ёрдами давоми...

1716 17:51 / 21.02.2023
Буюк Британия пойтахти Лондонда ҳижоб фалсафаси билан танишув ва ғарб жамияти олдида турган масала билан боғлиқ муаммоларга ечим топиш мавзуида бир кунлик давоми...

2228 15:31 / 11.07.2019
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021