1447 йил 4 зулқаъда | 2026 йил 21 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Кунни дуо билан бошлаш

09:14 / 18.11.2024 2205 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бомдод намозини ўқигандан кейин Аллоҳ таолога қуйидагича дуо қилинг: «Аллоҳим! Мана яна бир куннинг тонги отди, мен ҳам дунёдан ўтяпман. Аллоҳим! Фазлу караминг ила бу куннинг лаҳзаларини тўғри сарфлашга тавфиқ ато қил, бирор соат беҳуда кетмасин. Куним яхши ишларга сарф бўлсин...» ва ҳоказо.

Ҳадиси шарифда келадики, ҳар қуёш чиққанида, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу дуони ўқир эдилар:

الحَمْدُ لِلَّهِ الَّذِي أَقَالَنَا يَوْمَنَا هَذَا وَلَمْ يُهْلِكْنَا بِذُنُوبِنَا

«Бу кунни бизларга қайта ато қилган ва бизларни гуноҳларимиз сабабли ҳалок қилмаган Аллоҳга ҳамд бўлсин».

Имом Муслим ривояти.

Ҳар куннинг қуёши чиқар вақт Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шу калималарни ўқир эдилар. Бунинг маъноси шуки, «бу кун бизга насиб қилмаслиги ва бу кундан олдинроқ биз гуноҳларимиз сабабли ҳалок қилинишимиз мумкин эди. Лекин Аллоҳ таоло фазлу карами ила бизларни ҳалок қилмади ва бу кунни қайта ато қилди».

Хуллас, ҳар бир янги кун Аллоҳ таолонинг неъмати эканини қалбдан ҳис этиш лозим.

Мазкур дуо орқали Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар бир куннинг қадрига етишни таълим бермоқдалар, кечаги гуноҳларимиз сабаб ҳалок қилинишимиз мумкинлигини, лекин Аллоҳ таоло Ўз фазлу карами ила бизга ҳаёт ато қилганини эслатмоқдалар. Демак, бизга ато этилган янги кун – янги имкон, янги фурсат эканини англаган ҳолда, уни фойдали ишларга сарф қилмоқ лозим...

«Насиҳатлар гулдастаси» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 4 апрелдаги 02-07/ 2234-рақамли ва 2023 йил 23 мартдаги 03-07/ 1912-рақамли хулосалари асосида чоп этилди.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бир киши бойнинг қўлида беш дирҳам пул эвазига ижарачи бўлиб ишлаши, топган пули ҳеч нимага етмаётганидан Имом Шофеъийга шикоят қилди.Ҳазрат бойнинг олдига бориб давоми...

3579 20:35 / 02.01.2023
1. Телефон аккумульятори, батарейкалари мусулмонларни ихтиросидир. Профессор Рашид ал Язмий.2. WiFi вай фай тармоғи ишланмаси мусулмонлар ихтиросидир. Доктор Хотим давоми...

2369 21:00 / 01.12.2022
.Раҳмоннинг бандалари қандай бўлади, деган саволга Фурқон сураси сўнгида жавоб бор 1. Улар ерда тавозу ила юрадилар. 2. Жоҳиллар гапирганда, улар билан давоми...

2034 13:34 / 23.04.2025
ndash Зайтун ёғи таркибида тўйинмаган ёғ кислоталари ndash олеин кислотаси бор. У инсон организмидаги холестеринни парчалайди, қон томирлари деворини давоми...

16882 11:00 / 19.08.2022
Аудиолар

232708 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151232 14:35 / 11.08.2021