1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Қийинчилик ва ғамгинликда айтиладиган зикр

09:00 / 18.11.2024 1776 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ибн Аббосдан розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
Албатта Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам маҳзунликда: 

لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ العَظِيمُ الحَلِيمُ، لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ رَبُّ العَرْشِ العَظِيمِ، لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ رَبُّ السَّمَوَاتِ، وَرَبُّ الأَرْضِ، رَبُّ العَرْشِ الكَرِيم.

«Лаа илаҳа иллаллоҳул ъазиймул ҳалийм, Лаа илаҳа иллаллоҳу роббул ъаршил ъазийм, Лаа илаҳа иллаллоҳу роббус самавати ва роббул арзи роббул ъаршил карийм», деб айтардилар.
(Маъноси: «Ҳалим ва улуғ Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Улуғ аршнинг рабби бўлган Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Мукаррам аршнинг ва еру осмонларнинг рабби бўлган Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ.)

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Имом Муслимнинг ривоятларида: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга бирор муҳим иш тушса ёки ғам ғусса етса ана шу сўзларни айтганлар», деб айтилган.

Муаллиф
Анвар Аҳмад
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Амр ибн Шуайб оталаридан, оталари боболаридан ривоят қиладилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бирор нарсадан қўрққан кишиларга .Аъузу давоми...

1873 09:50 / 16.05.2025
Қуръони каримдадир .Қуёш чиқишидан илгари ва ботишидан аввал Парвардигорингизга ҳамд айтиш билан У зотни покланг, Тоҳа сураси, 130оят. .Туну кун давоми...

2293 14:00 / 03.12.2022
. . Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дуо қилганларида .Роббим, менга ёрдам давоми...

1338 06:40 / 23.12.2025
. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон сафарга отлансалар, .Аллоҳумма антассоҳибу давоми...

170 11:56 / 26 февраль
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021