1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Қийинчилик ёки хафачилик етганда ўқиладиган дуо

08:14 / 21.11.2024 1857 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар менга бирор қийинчилик ёки хафачилик етса, қуйидаги калималарни айтишни таълим бердилар:

لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ الكَرِيمُ العَظِيمُ، سُبْحَانَهُ تَبَارَكَ اللهُ رَبُّ العَرْشِ العَظِيمِ، الْحَمْدُ للهِ رَبِّ العَالَمِينَ

«Лаа илаҳа иллаллоҳу каримул ъазийм. Субҳанаҳу табарокаллоҳу роббул ъаршил ъазийм. Алҳамду лиллаҳи роббил ъаламийн».

(Маъноси: Улуғ ва карим сифатли Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Улуғ арш рабби Аллоҳ баракотли ва покдир. Оламлар рабби Аллоҳга ҳамд бўлсин.)

Насаий ва Ибн Сунний ривоятлари.

Абдуллоҳ ибн Жаъфар ҳам ушбу калималарни таълим бериб, безгак касалига пуфлаб, бегоналарга узатган қизларига ҳам ўргатардилар.

Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан

Таржимон
Анвар Аҳмад
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Пул, бойлик аслида роҳатга сабаб нарса эмас. Пулнинг ўзи инсонга ором бера олмайди. Пул бўлсаю, лекин унда барака бўлмаса, роҳатга эмас, аксинча, азобга сабаб давоми...

1351 06:57 / 20.12.2025
. . Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон бир қавмдан хафвда бўлсалар, .Аллоҳумма иннаа нажъалука давоми...

357 07:36 / 17 февраль
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон масжидга кирсалар .Бисмиллаҳ, Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадин, Аллоҳ давоми...

1236 10:49 / 20.01.2025
Муоз розияллоҳу анҳдан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишини қўлларидан ушлаб .Эй Муоз, Аллоҳга қасамки, мен сени яхши кўраман,, деб давоми...

6252 08:12 / 04.02.2019
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021