1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Лондонда «Хамса» асарининг ноёб қўлёзмаси тақдим этилди

11:58 / 30.11.2024 1087 pdf Ўқиш режими + -

Буюк Британияга ташриф қилган Ўзбекистон делегацияси Лондон шаҳридаги «Christie's» ва «Sotheby's» аукцион савдо уйларида бўлди.

Ташриф давомида «Christie's» аукцион савдо уйининг Ислом ва Ҳиндистон санъати бўлими бошлиғи Сара Пламбли мазкур ташкилот тарихи ва фаолияти билан қисқача таништирди. Ташкилотда мавжуд бир қатор нодир экспонатлар, тасвирий санъат асарлари ҳақида маълумот берди. Жумладан, Пламбли аукцион уйида сақланаётган айрим қўлёзмаларни меҳмонларга кўрсатди. Улардан бири шарқ мумтоз адабиёти вакили Хожи Кирмоний томонидан 1524 йилда кўчирилган «Хамса» асарининг қўлёзмаси, яна бири Шамсиддин Муҳаммад Ассор томонидан 1494 йилда Табризда кўчирилган «Шамс ва Муштарий» достонидир. Ҳар иккала қўлёзма темурийлар даври китобат санъати таъсирида яратилган.

Шундан сўнг Ислом цивилизацияси маркази вакиллари Лондон шаҳридаги яна бир аукцион савдо уйи – «Sotheby's»га боришди. Делегация аъзоларини Аукцион савдолари бўлими раҳбари Бенедикт Картер қабул қилди. Савдо уйи ходимлари Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази вакилларига айни пайтда савдо уйи ихтиёрида бўлган, Марказий Осиё маданий меросига оид осори-атиқалар ҳақида маълумот беришди. Жумладан, 8 асрга мансуб суғдийлар либоси, сомонийлар даврига тегишли бўлган сопол идишлар, қадимий биноларга оид кошинлар, мамлуклар ва темурийлар даврида кўчирилгани тахмин қилинган Қуръони карим қўлёзмалари ҳақида тўхталиб ўтишди.

Ислом цивилизацияси маркази раҳбари аукцион савдо уйлари вакилларига Марказ билан ўзаро ҳамкорликни таклиф қилди. Шунингдек, мазкур аукцион савдо уйлари мутасаддилари 2025 йил март ойида Тошкентда ўтказилиши кўзда тутилган «Халқаро Ислом маданий мерос ҳафталиги» га ҳам таклиф этилди.

Манба: https://www.cisc.uz/habar-Londonda-Xamsa-asarining-noyob-qo-lyozmasi-topildi-740

Мавзуга оид мақолалар
Жорий йилнинг 5 август куни Дин ишлари бўйича қўмита раиси Ж.Акрамов Ҳаж вазирлиги томонидан ҳар йили, ҳаж мавсумида ўтказиладиган илмий анжуманнинг 14402019 йилги давоми...

1612 09:45 / 06.08.2019
Тошкент шаҳридаги Ҳазрати Имомrdquo жоме масжидига юртимизда меҳмон бўлиб турган АлАзҳар мажмуаси раҳбари, шайх Аҳмад Муҳаммад Тоййиб ташриф буюрди ва куни кеча давоми...

3000 10:20 / 13.10.2018
Маълумки, .Hilolnashr, нашриётматбааси .Олтин силсила, туркумида дунё мусулмон уламолари томонидан якдиллик билан эътироф этилган мўътабар ҳадис тўпламларини нашр давоми...

3221 14:05 / 20.11.2019
Мамлакатимизнинг Истанбулдаги Бош консуллиги Бош вазир муовини Азиз Абдуҳакимов бошчилигидаги Ўзбекистон делегациясининг шаҳар мэриясининг маданият давоми...

2000 12:00 / 28.01.2021
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021