1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат

Алдаш йўқ

11:30 / 08.12.2024 1911 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِي اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَجُلًا ذَكَرَ لِلنَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَنَّهُ يُخْدَعُ فِي الْبُيُوعِ، فَقَالَ: إِذَا بَايَعْتَ فَقُلْ لَا خِلَابَةَ. رَوَاهُ الثَّلَاثَةُ وَالنَّسَائِيُّ.

وَزَادَ مُسْلِمٌ: فَكَانَ إِذَا بَايَعَ يَقُولُ: لَا خِيَابَةَ.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга ўзининг савдо-сотиқда алданиб қолишини зикр қилди. Шунда у зот:

«Қачон савдо қиладиган бўлсанг, «Алдаш йўқ», дегин», дедилар».

Учовлари ва Насаий ривоят қилганлар.

Муслим:

«У олди-сотди қилса, «Алдаш йўқ» дер эди» ни зиёда қилган.

Шарҳ: Ушбу ривоятда зикри келаётган саҳобийнинг бошлари ёрилиб, бироз фикрлари ва тиллари оғир бўлиб қолган эди. Тутилиб гапирар ва олди-сотдида алданиб қолар эдилар. Ўзларининг бу ҳолларидан шикоят қилганларида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам олди-сотдидан олдин савдолашаётган одамга «Алдаш йўқ», деб, огоҳлантириш бериб қўйишни тавсия қилдилар. Яъни, Ислом динида савдо-сотиқда бир-бирини алдаш йўқлигини эслатиб қўйишни ўргатдилар. Эҳтимол, шунда бошқа томон ўзига алдашни эп кўрмаслиги мумкин. Бундан савдо-сотиқда, молиявий муаммоларда бир-бирини алдаш ҳаром эканлиги яққол кўриниб турибди.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: الْحَلِفُ مُنْفَقَةٌ لِلسِّلْعَةِ مَمْحَقَةٌ لِلْبَرَكَةِ. رَوَاهُ الثَّلَاثَةُ.

وَلِمُسْلِمٍ: إِيَّاكُمْ وَكَثْرَةَ الْحَلِفِ فِي الْبَيْعِ فَإِنَّهُ يُنَفِّقُ ثُمَّ يَمْحَقُ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Қасам ичиш савдо молини ўтказувчи, баракани ўчирувчидир», дедилар».

Учовлари ривоят қилганлар.

Муслимнинг ривоятида:

«Савдода кўп қасам ичишдан эҳтиёт бўлинглар. Чунки у ўтказади ва ўчиради», дейилган.

Шарҳ: Баъзи бир савдогарлар ўз молини ўтказиш учун ёлғон гапирадилар, ҳатто қасам ҳам ичадилар. Баъзи харидорлар унинг қасамига ишониб, молини сотиб олади. Ҳалиги савдогар савдоим юришди, деб хурсанд бўлади. Аслида эса ёлғон гапиргани, ёлғон қасам ичгани учун молининг баракаси ўчади. Пулининг миқдори кўпайганга ўхшагани билан баракаси бўлмайди. Фойдаси камаяди. Ҳатто бошқа томондан балолар ҳам етади.

Шунинг учун савдогар ростгўй бўлиши керак, қасам ичиб, молини ўтказишга уринмаслиги лозим. Ростгўйлик билан, бировни алдамасдан қилинган савдода барака бўлади. Эгасига юқади, фойда беради.

«Ҳадис ва ҳаёт» китоби асосида тайёрланди

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. ,. . ,. . . Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Биз мўъжизаларни барака деб ҳисоблар эдик. Сизлар уларни қўрқитиш давоми...

2562 14:00 / 30.11.2023
Бу ҳол Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларида энг кўп зикр қилинадиган хислатларидан ҳисобланади.Асвад ибн Язиддан ривоят қилинади.Оиша давоми...

3905 08:00 / 05.02.2020
. . Лайло бинти Қониф асСақафийя розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қизлари Умму Кулсум давоми...

1548 14:31 / 22.09.2024
. .Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Аллоҳга энг маҳбуб юртлар масжидлардир. Аллоҳнинг энг кўп ғазабига давоми...

3914 20:30 / 29.03.2021
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021