1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом адабиёти

Кўрдим

17:46 / 17.12.2024 2212 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кўрдим, кўрдим дунёни

Ҳамиша бир кам кўрдим.

Яхшини армон бирла

Ёмонни бекам кўрдим.

 

Бағри бутунларни бут,

Ёлғизни ғариб кўрдим.

Бирда нодон, ножинсни

Майдонда ғолиб кўрдим.

 

Ҳақларни мудом бирдай

Ялқовни ёрти кўрдим.

Кўнгли очиқ зотларни

Ҳотамдан ортиқ кўрдим.

 

Бирларни аро йўлда,

Бирни армонли кўрдим.

Бирда мунофиқларни

Давру давронли кўрдим.

 

Бирларни дунёпараст,

Бирни иймонли кўрдим.

Нопокни шод, донони

Юраги қонли кўрдим.

 

Бирларни беэътиқод,

Бирларни риё кўрдим.

Бирларни ўз элига

Тамом маҳлиё кўрдим.

 

Бирда кўриб ўкиндим

Оёқни бош ўрнида.

Лаъл ўрнида сополни,

Гавҳарни тош ўрнида.

 

Воажаб, бирда кўрдим

Қулни хоқон ўрнида,

Бирда кўрдим лолани

Бир қатра қон ўрнида.

 

Бирда кўриб лол қолдим

Дарёни сой ўрнида.

Қуёш ўрнида юлдуз,

Юлдузни ой ўрнида.

 

Тўра Сулаймон
«Ҳилол» журнали 4(61) сон

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Тўлса бир кун бу дунёнинг поймонаси,Насиб этсин Расулуллоҳ ҳимояси.Паноҳ сўрар Аллоҳимнинг бир бандаси,Маҳшар куни .умматим, денг, Расулуллоҳ Тўним калта бўлса давоми...

4259 09:01 / 13.09.2024
Динимиз Аллоҳнинг Расули соллаллоҳу алайҳи васалламни севишни, у зотнинг сийратларини ўрганишни ибодат даражасига кўтарди. Шунинг учун ҳам бугунги кунгача давоми...

2142 19:00 / 22.12.2022
Жамолнинг кичкинагина жасадини бағрига олган совуқ тобут ердан узилиб, бақувват елкаларда гўё кема каби сузиб кетди. Бу онда Сабриййа хонимнинг юрагидаги яна бир давоми...

6728 05:00 / 07.03.2017
МУҚАДДИМАМусулмон ўғилқизларимМен барча тенгқурларингиз каби сизнинг ҳам қиссаю ҳикояларга, уларни эшитиш ва ўқишга жудажуда қизиқишингизни кўриб турибман. давоми...

33082 05:00 / 11.03.2017
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021