1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Қуръон ва тажвид марказига ташриф

18:07 / 09.01.2025 1677 pdf Ўқиш режими + -

Бугун Ўзбекистон мусулмонлари идораси Қуръони карим ва тажвидни ўргатиш бўлими мудири шайх Алижон қори Файзуллоҳ Махдум ўғли ҳамда Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов Бекобод шаҳридаги Қуръон ва тажвид марказига ташриф буюрдилар.

Марказ маъмурияти ҳамда у ерда таълим олаётган тингловчилар билан бўлиб ўтган суҳбат ҳар жиҳатдан самарали бўлди. Хусусан, учрашувда шайх Алижон қори ҳафизаҳуллоҳ Қуръони каримни ёдлаш фазилатлари, бу борада яратилган шарт-шароитларнинг қадрига етиш, шукрона келтириш, вақтдан унумли фойдаланиш каби мавзуларда гўзал мавъиза қилиб бердилар.

Ҳақиқатан, Қуръони каримни ёдлаш, оятлар маъно-мазмунларини тафаккур ва тадаббур қилиш ибодат ва чинакам саодатдир.

Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Сизларнинг яхшиларингиз Қуръони каримни ўрганган ва ўргатганларингиздир", деб марҳамат қилганлар (Имом Термизий ривояти)

Манба
fitrat.uz
Мавзуга оид мақолалар
Юртимизнинг беназир алломаси, фақиҳи, Фарғона вилояти Қўқон шаҳар .Саодат, жомеъ масжидининг имомхатиби, устоз Иброҳимжон домла Қодиров фоний дунёдан боқий давоми...

1797 15:20 / 03.05.2025
.Ҳилол, нашриётматбааси ҳамда Ислом.уз портали жамоаси манбашунос олим, тарих фанлари доктори, профессор Убайдулла Уватов вафотлари муносабати билан чуқур ва давоми...

1799 10:00 / 03.11.2020
Туркиянинг Сивас шаҳрида ҳилол ва юлдуз кўринишидаги масжидда қурилиш ишлари ниҳоясига етай деб қолди. Бу ҳақда .Анадолу, агентлиги маълумотига таяниб, azon.uz сайти давоми...

1990 13:42 / 09.07.2019
Европа иттифоқида 2016 йил учун олиб борилган ҳисобкитобларга қараганда, мазкур санада туғилган чақалоқларнинг 43 фоизи никоҳсиз дунёга келгани маълум бўлган.ЕИ давоми...

4585 07:19 / 10.08.2018
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021