1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мерос

Муштарак масаласи

12:08 / 15.01.2025 1509 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мерос илмида тарикани тақсим қилишни аввало фарз эгаларидан, сўнгра асабалардан бошлашимиз эргашиш лозим бўлган қоидалардандир. Фарз эгалари асабалардан олдинга қўйилади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ҳадислари шуни тақозо қилади:

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «أَلْحِقُوا الْفَرَائِضَ بِأَهْلِهَا، فَمَا بَقِيَ فَهُوَ لِأَوْلَى رَجُلٍ ذَكَرٍ».

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Фароизларни ўз аҳлига эриштиринглар, қолгани эса энг яқин эркак қариндошга», дедилар» (Бухорий, Абу Довуд, Термизий ва Ибн Можа ривоят қилган).

Лекин «Муштарак масала» ушбу қоидадан чиқиб, барча эргашадиган аслга хилофдир. Аслида фарз эгаси ўз улушини олгач, қолган тарикани асаба олиши лозим эди. Шунинг учун «Муштарак масала»ни алоҳида зикр қилинади. Саҳобалар, тобеъинлар ва мужтаҳид имомлар бу масала хусусида турли фикрда бўлишган (Аллоҳ улардан рози бўлсин).

Масаланинг сурати. Бир аёл вафот этиб, ортидан эр, она, она бир икки ёки ундан кўп ака ёки ука ва туғишган бир ёки ундан кўп ака ёки ука қолган. Эрга ярим, онага олтидан бир, она бир акаларга учдан бир қисм берилса, туғишган ака-укаларга ҳеч нарса қолмайди. Ваҳоланки, улар асабадирлар. Шу билан бирга, уларнинг қариндошлик қуввати она бир ака-укаларникидан кўра кучлироқдир. Она бир ака-укалар билан она тарафдан қариндошликда шерик бўлсалар, уларда яна ота тарафдан қариндошлик қуввати ҳам бор. Шунинг учун она бир ака-укаларга учдан бирда шерик бўладилар. Уларнинг барчаси она бир ака-укалар деб ҳисоб қилинади ва улардаги эркак-аёллар тенг кўрилади.

«Ислом шариатида мерос илми» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 24 августдаги 03-07/5163-рақамли ҳамда 2022 йил 27 сентябрдаги 03-07/7348-рақамли хулосалари асосида тайёрланган.

 

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Али Собуний
Таржимон
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Савол Нима учун эркакнинг улуши аёл киши улушининг икки баробарига тенг Жавоб Баъзилар гоҳида .Аёл киши эркакдан кўра заифроқ ва молга муҳтожроқ бўлатуриб, нима давоми...

1822 16:03 / 26.01.2024
Аллоҳ таоло марҳамат қилади Сизларга хотинларингиз қолдирган нарсанинг, агар уларнинг фарзанди бўлмаса, давоми...

2831 14:51 / 22.03.2024
Мероснинг ярмига ҳақдор меросхўрлар бешта бўлиб, уларнинг биттаси эркак, тўрттаси аёлдир 1. Эр 2. Қиз 3. Ўғилнинг қизи 4. Отаона бир туғишган опасингиллар 5. Ота бир давоми...

2270 15:00 / 26.08.2024
Олам узра Ислом қуёши порлашидан олдин аёл киши жанг қила олмайди, оила шаънини ҳимоя қила олмайди, деган баҳоналар билан унга меросдан ҳеч нарса берилмас эди. давоми...

1300 14:42 / 07.02.2024
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021