1447 йил 5 зулқаъда | 2026 йил 22 апрель, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Малайзиянинг ислом санъатига оид нодир коллекцияси Ўзбекистонда намойиш этилади

12:13 / 06.02.2025 885 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази матбуот хизмати хабар беришича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон ва Малайзия ўртасида маданий ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган ташаббуси Малайзия Ислом санъати музейи раҳбарияти томонидан тўлиқ қўллаб-қувватланди. Марказ матбуот хизмати маълумотига кўра, Ўзбекистонда ушбу музейнинг ноёб экспонатларини намойиш этишга бағишланган махсус кўргазмалари ташкил этилади. Кўргазмада мамлакатимиз тарихи билан боғлиқ ноёб ислом маданияти асарлари намойиш этилади.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 февраль куни расмий ташриф доирасида Куала-Лумпурдаги Малайзия Ислом санъати музейида бўлди.

Ушбу музей Жануби-Шарқий Осиё марказида жойлашган ва ислом санъати меросини ўрганиш ҳамда асраб-авайлашга йўналтирилган. Музей 1998 йилда Малайзиянинг “Ал-Бухорий” жамғармаси кўмагида ташкил этилган бўлиб, унинг умумий майдони 300 минг квадрат метрни ташкил этади. Бу нафақат маҳаллий аҳоли, балки ислом мамлакатларидан келган кўплаб сайёҳларни ҳам ўзига жалб қилади.

Давлатимиз раҳбарига ушбу маданий муассасага асос солган шахслардан бири – музей директори Саид Муҳаммад Бухорий ҳамроҳлик қилди. Президентимиз учун махсус ташкил этилган музей бўйлаб экскурсия давомида, Саид Муҳаммад Бухорий ўзбек усталари музей биносидаги бешта ғаройиб гумбазнинг ички безакларини миллий услубда яратиш ва тиклаш ишларида фаол иштирок этганини алоҳида таъкидлади.

Ўзбекистон Президенти Малайзия Ислом санъати музейида сақланаётган ноёб артефактлар, хусусан, мамлакатимиз тарихи билан боғлиқ маданий мерос намуналари, қадимий қўлёзмалар, бетакрор миниатюралар ва тарихий ашёлар билан танишди.

Шунингдек, музейда Имом Бухорий, Имом Мотуридий, Имом Термизий номидаги халқаро илмий-тадқиқот марказлари ҳамда Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази томонидан нашр этилган китоблар кўргазмаси ҳам ташкил этилди.

Ўзбекистон ва Малайзия ўртасидаги илмий ҳамкорлик янги босқичга чиқади.

Ташриф давомида Ўзбекистон Президенти музейнинг ноёб экспонатларини Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида намойиш этиш бўйича таклиф билдирди. Бу таклиф Саид Муҳаммад Бухорий томонидан илиқ қарши олиниб, катта мамнуният билан қабул қилинди.

Шунингдек, музейга ташриф якунланганидан кейин Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухоликов Малайзия Ислом санъати музейи директори Саид Муҳаммад Бухорий билан музокаралар ўтказди. Музокараларда Имом Бухорий, Имом Термизий ва Имом Мотуридий марказлари раҳбарлари ҳам иштирок этди.

Учрашув давомида Саид Муҳаммад Бухорий Президент Шавкат Мирзиёевнинг ташаббусини мамнуният билан қабул қилишини таъкидлаб, бу вазифани бажариш унинг ва музей жамоаси учун шараф эканини билдирди. Шунингдек, ушбу муҳим ташаббусни амалга ошириш учун икки томонлама етакчи мутахассисларни жалб этиш бўйича келишувга эришилди.

Шу билан бирга, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида экспонатларни жойлаштириш концепциясини аниқлаш бўйича фикр алмашилди. Шунингдек, малайзиялик ҳамкорларга Самарқанддаги Имом Бухорий мажмуасида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари ҳақида маълумот берилди.

Малайзия Ислом санъати музейи директори мазкур музей кўргазмасининг иккинчи босқичини Имом Бухорий мажмуасида ташкил этиш таклифини ҳам қўллаб-қувватлади.

Илмий ҳамкорлик форуми ва стратегик келишувлар

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази матбуот хизмати маълумотига кўра, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг ташкилий кўмагида, 4 февраль куни Малайзия Ислом санъати музейида “Маданий мерос: Ўзбекистон ва Малайзия ўртасидаги кўприк” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбир натижасида:
– Ўзбекистон ва Малайзия олимлари жамиятини ташкил этиш тўғрисида келишувга эришилди;
– Илмий ҳамкорлик тўғрисида қўшма Декларация имзоланди;
– Малайзия Ислом тушунчаси ва цивилизацияси халқаро институти Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига 100 000 дан ортиқ ноёб қўлёзма ва нашрларнинг электрон нусхаларига кириш ҳуқуқини тақдим этувчи сертификатни топширди.

Бу сертификат Ўзбекистон Республикаси Президентининг ислом цивилизацияси меросини асраб-авайлаш ва буюк алломалар асарларини чуқур ўрганишга қаратилган юксак эътибори учун билдирилган самимий ҳурмат ва эътироф белгиси сифатида баҳоланди.

Шу билан бирга, тадбир доирасида Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчихонасининг илмий ҳамкорликни ривожлантиришдаги муҳим ўрни ва унинг малайзиялик бир қатор нуфузли илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси алоҳида таъкидланди.

Учрашув якунида Саид Муҳаммад Бухорий қуйидаги фикрларни билдирди:
“Ўзбекистон ҳақиқий цивилизация марказидир. Сизларда маданиятга оид кўплаб жиҳатлар борки, биз улардан ўрнак олишимиз мумкин. Ўзбекистон Президентининг Малайзияга ташрифи маданий алоқаларни мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади. Энг асосийси, муҳтарам Президентингиз тарихни чуқур билади ва маданиятни юксак қадрлайди. Ўзбекистонда маданий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар ва тараққиётдан шуни англаш мумкинки, давлат раҳбари маданият ҳаётнинг ажралмас қисми эканини яхши тушунади. Шу боис у маданиятни ривожлантиришга катта эътибор қаратмоқда. Мен Ўзбекистон раҳбарининг ташаббус ва фикрларига тўлиқ қўшиламан. Ўзбекистон бошқа мамлакатлар учун ҳам ўрнак бўлиши мумкин, чунки сизларда амалга оширилаётган ислоҳотлар юксак баҳога лойиқдир. Ўзбекистон билим ва маданиятни атрофдагилар билан баҳам кўрмоқда. Бу жараёнда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази катта роль ўйнамоқда. Биз марказ билан нафақат ҳозир, балки келажакда ҳам дўстона ҳамкорлик қилишга тайёрмиз. Ишонаманки, Малайзия Ислом санъати музейи ва Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ўртасидаги ҳамкорлик янада ривожланади.”

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов,  Президентнинг ушбу ташрифи тарихий аҳамиятга эга эканини таъкидлаб, қуйидагича изоҳ берди:
«Муҳтарам Президентимиз ташрифи ҳамда улар томонидан илгари сурилган ғоя ва таклифлар Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва Малайзия Ислом санъати музейи ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқди. Давлатимиз раҳбари ўзаро ҳамкорлик, албатта, амалий натижалар бериши кераклигини алоҳида таъкидладилар. Шу боис олийжаноб Президентимизнинг таклифларига мувофиқ, музей кўргазмаси Ўзбекистонда ташкил этилади. Эндиликда бизнинг асосий вазифамиз – барча келишувларни икки томонлама ҳамкорликда амалга оширишдир»— деди Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов.

 

Манба
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло томонидан берилган бебаҳо неъматлардан бири тилдир. Аллоҳ таоло марҳамат қилади.Ар Роҳман. Қуръонни ўргатди. Инсонни яратди. Унга баённи ўргатди, Ар давоми...

1718 17:11 / 20.10.2023
2023 йил 18 октябрь куни Қоҳира шаҳрида бошланган Ислом оламида катта аҳамиятга эга бўлган анжуманда муфтий Нуриддин домла Холиқназар ҳозирги кундаги муҳим давоми...

1476 18:50 / 18.10.2023
2015йилда .Дунё гўзали, унвонини қўлга киритган Пиа Вурцбах Саудия Арабистонига ташриф буюрди.Олти йил олдин дунёнинг энг гўзал аёли сифатида тан олинган Пиа давоми...

2142 19:30 / 26.11.2021
Муборак Рамазон ойининг сўнгги 10 кунида Бирлашган Aраб Aмирликларининг масжидлари кечки намоз ҚиёмулЛайл Қадр кечаси учун очиқ бўлади. Бу ҳақда islam.ru манбаси давоми...

1990 12:30 / 03.05.2021
Аудиолар

232708 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151234 14:35 / 11.08.2021