1447 йил 5 зулқаъда | 2026 йил 22 апрель, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ҳаж ва Умра вазири билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

17:05 / 18.02.2025 963 pdf Ўқиш режими + -

Бугун, 18 февраль куни пойтахтимиздаги Симпозиумлар саройида Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж ва Умра ишлари вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиъа бошчилигидаги делегация билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқ Тошбоев ва бошқа тегишли мутасаддилар иштирокида мулоқот бўлиб ўтди.

Ҳаж ва Умра ишлари вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиъа самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, мазкур ташрифдан мақсад Ўзбекистон ва Саудия Арабистони Подшоҳлиги ўртасидаги ҳамкорлик муносабатларини янада такомиллаштириш, айниқса, ҳаж ва умра тадбирларини ташкил этиш сифатини ошириш, диний-маърифий, илмий-тадқиқот, туризм, транспорт соҳасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилганини билдирди.

Вазир жаноблари Имом Бухорий, Имом Термизий, Форобий, Беруний, Ибн Сино каби уламоларнинг ислом маърифатига, жаҳон тамаддунига қўшган беқиёс ҳиссасини таъкидлаб, қадим маданият ва бебаҳо асори-атиқалар юрти бўлган Ўзбекистонга саудияликларни ҳам зиёратга тарғиб этишда фаол бўлишини айтиб ўтди.

Мулоқотда Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқ Тошбоев мамлакатимизда ҳаж ва умра тадбирларини амалга оширишнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари таъминлангани, фуқароларимизга қулайликлар, янада яхши имкониятлар яратиш бўйича тизимли ишлар қилиб келинаётгани, хусусан, умра тадбирларини намунали ташкил этиш, зиёратчиларга амалларни тўлиқ, хавфсиз бажариши учун муносиб шароитлар яратиш, уларнинг кафолатланган хизматлардан фойдаланишини таъминлаш мақсадида Республикамиз қонунчилигига мувофиқ Ўзбекистонда умра тадбирини ташкил этиш ваколати Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда 12 та ширкатга берилганини айтди. Ҳаж ва Умра ишлари билан боғлиқ ноқонуний хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш бўйича тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилаётганини таъкидлади.

Учрашувда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, аввало, бундай ҳамкорликларга замин яратиб берилаётгани учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Икки Муқаддас Масжид ходими Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд ва Валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмонларга миннатдорлик билдириш асносида юртдошларимиз учун ҳаж квотаси сўнгги йилларда 3 баробарга оширилиб, ҳар йили 15 минг нафар ҳамюртимиз ҳожилик бахтига мушарраф бўлаётгани, умра зиёратчилари сони бир неча юз мингни ташкил этаётгани, уларга бўлган ҳурмат-эътибор, шарт-шароитлар борган сари яхшиланиб бораётганини эътироф этдилар.

Шунингдек мулоқотда Президентимиз томонидан очиқлик сиёсати олиб борилаётгани, айниқса, мамлакатларимиз ҳукуматлари ва вазирликлари ўртасида энергетика, божхона, фуқаро авиацияси, туризм, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, меҳнат муносабатлари каби соҳаларда ҳамкорликка доир кўплаб ҳужжатлар қабул қилингани тилга олинди. Икки давлат ўртасида илмий-тадқиқот ишларида кенг кўламли ҳамкорлик қилиш, дин уламолари иштирокида анжуманлар ўтказиш, Саудия Арабистони фуқаролари Ўзбекистоннинг Самарқанд, Бухоро, Термиз каби қадимий шаҳарларига зиёратга келишларини ташкил этиш каби ишларни ривожлантириш борасида таклиф ва мулоҳазалар айтиб ўтилди.

Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиъа Ўзбекистон томонидан билдирилган таклифларни атрофлича кўриб чиқиб, ижобий ҳал этишда бор имкониятни ишга солишини билдирди.

Мулоқот самимий ва кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.

Манба: @DinQumita

Мавзуга оид мақолалар
Гамбург Ислом маркази 2022 йилнинг биринчи чорагида аёллар учун онлайн Қуръон дарсларини ўтказишини маълум қилди.Маълумотларга кўра, бу курслар орасида Қуръон давоми...

2475 12:14 / 05.01.2022
Хабарингиз бор шу йил 2223 февраль кунлари Бухоро шаҳрида ўтказилган биринчи халқаро зиёрат туризмига кўпгина хорижий давлатлардан меҳмонлар ташриф буюрди. Ана шу давоми...

2282 09:10 / 26.02.2019
Абдураҳмон қори ибн Абдуллоҳ ибн Файзуллоҳ ҳозир 9 ёшда.Ёш бўлишига қарамай, 9 та қироатдан ижоза соҳиби бўлганШу билан бирга, 1400 та ҳадиси шарифни ҳам ёд олганШайх давоми...

2236 00:08 / 17.04.2022
Британияда аҳолининг паст қатламидан иборат ёш чавандозлар муслима аёл Хадича Меллах ҳомийлик қилаётган янги академия пойгасида қатнашиш имкониятига эга давоми...

1896 11:37 / 26.05.2021
Аудиолар

232708 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151234 14:35 / 11.08.2021