1447 йил 27 зулҳижжа | 2026 йил 13 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ҳофиз Шайх Қўйлиқий масжиди ҳақида эшитганмисиз

13:26 / 19.02.2025 1516 pdf Ўқиш режими + -

Қўйлиқ ота ким? У киши Ҳофиз Шайх Қўйлиқий бўлиб, самарқандлик ҳазрати Нўғай ота авлодларидан, яъни азиз шайхлар сулоласидан. Яссавия тариқатининг машҳур намояндаси. У киши амир Имомқули Баҳодирхон даврида Самарқандда аълам, яъни имомларнинг имоми бўлган олим, шайхнинг она томонидан Тошкентдаги бобоси эди. Онаси қадимги Бонукент ўша даврдаги Нўғойқишлоқ, ҳозирги Ўзгариш қишлоғига келин бўлиб тушган, Ислом илмидан анча хабардор бўлган.

Унинг ота-онаси ва Нўғойқўрғондаги боболари тасаввуф султони Ҳожа Аҳмад Яссавий тариқатига оид «Жаҳрияйи Яссавий» эътиқодида бўлган. Ҳофиз Шайх Қўйлиқдаги масжидда имомлик қилиш билан бирга ўзи қурдирган хонақоҳда дунёвий ва диний илмлар билан шуғулланган, иймон ва эътиқодга оид мавзуларда суҳбатлар ўтказган. Айниқса, ўша даврдаги Қуръон суралари ва оятларини баъзи юзаки шарҳловчиларга нисбатан чориёрлар улуғлигини исботловчи далиллар билан ул зот Қўйлиқий тахаллуси билан рисолалар ёзганликлари ҳам қайд этилган.

Қўйлиқ ота тахминан ҳижрий 983 милодий 1564 йили вафот этади ва бозор ёнидаги қабристонга дафн этилади. У кишининг набираси Олим шайх Азизон қариндошлари билан биргаликда Қўйлиқ ота қабри устига мўъжазгина мақбара қуришади. Ўтган асрнинг эллигинчи йилларида Қўйлик ота мақбараси бузилиб кетиш ҳолга келиб, сув остида қолиш хавфи туғилади.

Шунингдек, дарё устига Янги кўприк қурилиб, Фарғона йўлини унга тўғрилаш зарурати пайдо бўлади. Ўшандан сўнг Қўйлиқ отанинг ҳокини бошқа жойга, ҳозирги ўрнига кўчирилади ва мамлакатимиз мустақилликка эришгач, 1994 йилда махсус лойиҳа асосида мақбара қурилди.

Абдулазиз Муҳаммадкаримов

«Тошкентнома». 2009 йил

 

Мавзуга оид мақолалар
Дубай валиаҳд шаҳзодаси ва Дубай Ижроия кенгаши раиси шайх Ҳамдан бин Муҳаммад бин Рошид Ал Мактум муфтийлар, имомлар, муаззинлар, мусулмон воизлари, олимлар ва давоми...

1963 13:45 / 19.04.2023
Бугун, 22 август куни Бухоро вилоятидаги Мир Араб олий мадрасасида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, вилоятлар ҳамда туманшаҳар бош имомхатиблари учун давоми...

1543 12:35 / 22.08.2023
Сўнги йилларда юртимизда Ислом банкчилиги ва иқтисодиёти, бизнес ва молияни Ислом тамойиллари асосида бошқариш бўйича бир қанча ижобий ишлар амалга оширилмоқда. давоми...

2380 14:07 / 08.09.2022
Қадрли ватандошлар Сизларни, сизлар орқали бутун халқимизни, она тилимизнинг барча ихлосмандларини бугунги улуғ айём ndash Ўзбек тили байрами ҳамда ўзбек тилига давоми...

1446 17:05 / 21.10.2024
Аудиолар

232739 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151296 14:35 / 11.08.2021