1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Рамазон яқин…

11:25 / 24.02.2025 1903 pdf Ўқиш режими + -

Бошимизга ойлар султони Рамазон соя солиб турибди. Бир неча кундан кейин бутун Ислом олами Ислом динининг учинчи рукни бўлган Рамазон рўзасини тута бошлайди.

Айни кунларда ушбу қутлуғ ойга қизғин тайёргарлик кўриляпти.

Жумладан, Тошкент вилоятининг барча туман ва шаҳарларидаги жомеъ масжидларда Рамазон ойи арафасида ҳашар ўтказиляпти.

Масжидлар, хонақоҳлар тозаланиб, жомеъ ҳовлилари супурилиб-сидирилиб, шай ҳолга келтирилмоқда. Масжидлар чироқлари алмаштириляпти. Таҳоратхоналар мўмин-мусулмонларнинг покланишлари учун тоза-озода қилиняпти.

Масжидлар ҳовлиларига кўчатлар экиляпти.

Бир сўз билан айтганда муборак Рамазон ойини юксак савияда кутиб олиш, бу ойда қалблар поклангани сингари жомеълар ҳам озода қилиняпти.

Аллоҳ таоло барчамизга Рамазонни муборак қилсин!

Тошкент вилояти вакиллиги матбуот хизмати

 

Мавзуга оид мақолалар
Аввал хабар берганимиздек, машҳур олим, шайх Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ Самарқанд бўйлаб зиёратни бошлаган эдилар. Самарқанд зиёратидан сўнг меҳмонлар давоми...

3870 08:40 / 18.04.2019
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати ndash Ўзбекистон Либералдемократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев 22 июнь куни давоми...

2201 16:26 / 22.06.2023
Юртимизда Рамазон ҳайити 24 май куни нишонланиши маълум бўлди. Лекин бу йилги Рамазон ва Ийдул Фитр аввалгиларидан фарқ қилади. Пандемия шароитида улуғ айём давоми...

4146 21:09 / 21.05.2020
Жорий йилнинг 2 август куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида ҳаж сафарига кетаётган зиёратчилар билан мулоқот ўтказилди.Учрашувда Шайх Абдулазиз Мансур Саудия давоми...

2127 09:00 / 03.08.2019
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021